MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бу гувоҳлик эгалари эрамизнинг бошларида яшаб ўтган Яҳё пайғамбарнинг шогирдларидир. Яҳё пайғамбар Исо Масиҳдан сал олдинроқ келиб, одамларни Худовандга қайтаришга тайёрлаш эди. Ўша пайтда халқ жуда узоқ вақт Худодан ҳеч нарса эшитмаган эди. Яҳё пайғамбар келиб, одамлар қалбини Худовандга қайтариб қўйди. Унинг бир қанча шогирдлари ҳам бор эди. Шогирлари ҳам, Худованд Яҳёга айтганидек, Қутқарувчи Масиҳ келиши кераклигини билишар ва Унинг келишини кутишарди. Бир куни Яҳё пайғамбарни ҳақ гапи учун шоҳ Ҳирод зиндонга ташлади. Ўлими яқинлигини билган Яҳё пайғамбар шогирдларини чақириб шундай деди: «Исонинг олдига бориб сўранглар: «Келадиган Қутқарувчи Сенмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?».

Narrator 2 Шогирдлар устозлари айтганидек, Исонинг олдига боришди. Улар Масиҳни қаерда учратиб, қандай сўраганлари ҳақида Каломда аниқ ёзилмаган. Бироқ биз буни тасаввур қилишимиз мумкин. Исо Масиҳ деярли уйда ўтирмасди. У доим, кўчаларда халққа таълим бериш, Худо ҳақида ўргатиш билан банд бўларди. Бу сафар ҳам Яҳёнинг шогирдлари Уни халққа таълим бераётганда учратган бўлса ажаб эмас. Улар Яҳёнинг сўзларини етказишнинг қулай пайтини кутган бўлишлари керак. Шогирдлар узоқ вақт Исо Масиҳнинг сўзларини тинглаб, қилаётган ҳатти-ҳаракатини кузатиб, сўнг савол берганлари аниқ. Уларнинг ўрнида бошқа ҳар қандай одам ҳам шундай қилган бўларди. Ҳуллас, шогирдлар Яҳё пайғамбарнинг олдига боргач, Исо Масиҳ ҳақида шундай гувоҳлик беришди.

Narrator 1 Улар таҳминан мана шундай дейишган: «Биз айтганингдек қилдик. У халққа ҳар қандай уламо ва фарзийлар каби эмас, қудрат эгасидай таълим бермоқда. У сўзлаган сўзларни ҳали ҳеч кимдан эшитмаганмиз. Унинг ўзини тутиши ва ҳаракатлари ҳам бошқача. Биз ундан кимлигини сўрадик. У эса бизга шундай жавоб берди: «Боринглар, эшитиб кўраётганларингизни Яҳёга билдиринглар: Кўрлар кўряпти, чўлоқлар юряпти, моховлар тузаляпти, карлар эшитаяпти, ўликлар тириляпти ва бечораларга Хушхабар эълон қилиняпти. Мени деб васвасага тушмаган бахтлидир!» (Мат 11: 4-6). У мана шундай деди. Чиндан ҳам У кўрларнинг кўзларини очмоқда, бир нечта ҳасталикдан қийналганларга ёрдам бериб, уларни ҳасталигидан озод қилганини кўрдик ва бошқа мўъжизалари ҳақида эшитдик.

Narrator 2 Яҳё пайғамбарнинг шогирдлари Исо Масиҳ ҳақида ўз устозларига мана шундай гувоҳлик беришди. Уларнинг гувоҳлигини зиндонда туриб эшитган Яҳёнинг Ўша одам айнан Худованд юбориши керак бўлган Масиҳ эканлигига ҳеч қандай шубҳаси қолмади. Яҳё ўз иши нимадан иборат эканини биларди. Унинг вазифаси одамлар қалбини Исо Масиҳга тайёрлаб бериш эди. У зиммасидаги вазифасини бажарди. Зиндонда ётганига қарамай, Исо Масиҳ ҳақида эшитганларидан хурсанд бўлди. Унинг ўлими яқин эди. Буни у жуда яхши биларди. Шундай бўлса ҳам, Худованд унга айтганларининг ҳаммасини амалга оширгани, ўзи эса ишини Худованд айтганидай бажара олгани учун Худога шукрона қилди. У Юборилганни кўрди ва Худованднинг ёрдамида ўз ишини уддалади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top