MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Инсон ҳаётда кўрган ва эшитган нарсасини ёдлаб ва эслаб қолишига ёрдам берадиган ажойиб нарса бор бу – хотирадир. Инсон яхши ва ёмон хотираларини доимо онгида олиб юради. Улардан кўпчилиги вақт ўтиб хиралашади. Худованд инсонга эслаб қолиш ва унутиш инъомини берган. Бироқ яхши нарсаларни унутмаслик учун, уларни тез-тез эслаб туриш керак. Масалан, Худованднинг ҳаётингиз давомида қилган ишларини. Бу ҳақида унутиб бўлмайди. Ундан ташқари яна ҳар бир инсон унутишни истамаган ҳамда ёдлаб қолишни хоҳлайдиган кўпгина маълумотлар бўлади. Уларни доимо эслаб қолишга ҳаракат қилади. Бироқ афсуски ҳамма ҳам бу маълумотларни ёдлаб қола олмайди. Баъзи хотираси кучли, бир эшитгандан эслаб қоладиган инсонларга қойил қоламиз. «Қанийди, мен ҳам шундай хотирага эга бўлсам!» — деб ўйлаймиз.

Narrator 2 Сиз ҳам хотирангизни мусаҳкамлашни ва шу баробарида кўпгина фойдали нарсаларни эслаб қолишни истасангиз, суҳбатимизни диққат билан тингланг. Кўпчилик учун энг кўп тарқалган муаммолардан бири бу – маълумотларни хотирада сақлаб қолишдир. Бугунги кунда керакли маълумотларни эслаб қолишнинг бир неча усуллари мавжуд. Бу маъруза матни бўладими, ёки янги жой билан танишишми, фарқи йўқ. Энг асосий қоида – барча маълумотлар узоқ вақт унутилмаслиги учун уларни тўғри эслаб қолишдир. Хотирани яхшилаш учун биринчи навбатда мунтазам равишда уни машқ қилдиринг. Сиз машина рақами ёи дўкондаги сотувчининг исмини эслаб қолишингиз мумкин. Ишонинг, вақт ўтиши билан хотирангиз яхшиланиб боради.

Narrator 1 Бор танишим бор. У «Мен миямни бўлар бўлмас нарсалар билан тўлдиришни истамайман» — дейди. Бироқ бирор бир шеърни, парчани ёки мақолни ёд олиш ҳам хотиранинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Кун давомида учратган янги кишилар исмини эслаб қолиш ҳам сизга фойдалидир. Қуйида керакли маълумотларни эслаб қолишингиз учун керакли нарсаларни ажратиб олинг. 1. Кўраётган барча нарсангиздан эслаб қолишингиз учун керакли нарсаларни ажратиб олинг. Бу ўринда ортиқча деталлар керак эмас. 2. Фикрингизни фақатгина эслаб қолиш керак бўлган маълумотларда жамлашга ҳаракат қилинг. 3. Эслаб қолиш мумкин бўлган маълумотни кўз олдингизга келтиришга ҳаракат қилинг. 4. Сиз учун керакли бўлган барча маълумотларни, ҳар ярим соатда, кейин бир кундан сўнг, сўнгра икки ҳафтада қайтариб, доимий такрорлаб боринг. .

Narrator 2 Бирор ҳиссиёт билан эслаб қолишингиз керак бўлган маълумотларни тасвирлашга ҳаракат қилинг. Чунки ўзгача ҳиссиётлар билан юз берган ҳолатлар узоқ вақт ёдда қолади. Барча маълумотлардан фақат энг фойдалисини, айниқса, маълум даражадаги маълумотлар ҳақида гап кетганда, ажратишга ҳаракат қилинг. Майда деталларга эътибор қаратманг. Аниқ маълумотларни осон эслаб қолиш учун ўзингизга мос тасаввурлар бу маълумотларга мос келмаслиги ҳам мумкин, бироқ улар осон ёдда қолиши керак. ҳар қандай тасаввурни танлаб, хаёлан ёрқин расм чизиш мумкин. Ушбу сурат қанчалик ёрқин бўлса, ундаги матнни тушуниш ва эслаб қолиш шунчалик осон кечади. Баъзида қачонлардир эслаб қолган маълумотларни миядан чиқариб юбориш керак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top