3:26

Қуёш томчилари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бу дунё гўзаллигидан баҳраманд бўлишни истасангиз атрофингизга қаранг. Сиз боқиб турган бу дунё бир неча миллион йиллардан буён мавжуд. Унинг гўзаллигидан ота-боболарингиз ва уларнинг боболари ҳам баҳраманд бўлишган. Ибтидо китобида Худованд дунёни ва инсониятни қандай яратгани ёзилган. Худованд ўлчаб бўлмас донишмандлиги, қудрати ва инояти билан Ўзи яратган инсониятни жуда ҳам мукаммал ва гўзал оламга жойлаштирди. Ибтидо китобида айтилишича, Худованд аввал инсон учун керак бўладиган барча нарсаларни яратиб, сўнгра охирида инсонни яратди. Инсон ҳақида шунчалик қайғурдики, унинг олдига ва атрофига ҳамма керакли нарсаларни жойлаштирди. У ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги учун қайғурди. Шунга қарамай, инсон гуноҳ қилди.

Narrator 2 Ўша пайтлардан буён Худованд яратган табиат инсониятга ўзининг инъомларини бериб келмоқда. Тоғлар бағридан олинадиган гўзал ва қимматбаҳо тош – қаҳрабо ҳам инсон фойдаси учун ишлатилади. Келинг бугун шу ҳақида кўпроқ маълумот оламиз! Литва тилидан таржима қилганда «гинтарис» қаҳрабо касалликлардан ҳимоя деган маънони англатар экан. Қаҳрабо таркибида миллион йиллар давомида ташқи таъсир ўзгаришларисиз ўсимлик ва ҳашоратлар қолдиқлари – инклюзлар салқанади. Улар табиатда жуда кам учрайди. Фақатгина 10 фоиз шаффоф тошлар ўз таркибида инклюзларни сақлаб қолади. Мум рангидаги, шаффоф сариқ тусли қизил қаҳраболар энг кучли даволовчи хусусиятларга эга ҳисобланади.

Narrator 1 Бу тошлар танамиздаги қувватни жуда яхши ҳис қилади ва организмга мослашади: руҳий илиқлик беради ёки аксинча жўшқинлик ва ҳаддан ташқари такаббурликни босади. Бу, билан қаҳрабонинг хусусиятлари тугамайди. У ҳаво босимини ҳис этади ва ундан азият чекувчи одамларга босимни тартибга солиб узатади. Косметологлар тана парвариши учун мўлжалланган кремга қаҳрабо упасини қўшишни тавсия этадилар. Бунда тери чўзилувчанлиги ошиб, ранги тиниқлашади. Қаҳрабо билан уқлааш ҳужайраларда қувват ишлаб чиқаришни яхшилайди ва кислород ўзлашитиришда таъсир кўрсатади. Агар сиз вақти-вақти билан тиш пастангизга қаҳрабо упаси қўшиб турсангиз у тиш карашларини бартараф қилади, тишларга жозиба бахш этади ва милкларни мустаҳкамлайди.

Narrator 2 Қаҳрабо буйрак, ичаклар ва ошқозон фаолиятига яхши таъсир ўтказади. Қаҳрабонинг бир бўлаги сувга солиб қўйилса уни зарарли микроблардан тозалайди ва уни тозаловчи воситага айлантиради. Бундай сувни сурги дориси сифатида ичиш тавсия этилади. Унинг бўлаклари билан уқалаш жарроҳлик амалиётидан қолган яраларнинг битишига ёрдам беради, янги ва соғлом тўқималар ўсишини тезлаштиради. Кўриш қобилияти пасайганда Қаҳрабо упасини асал билан аралаштириб, овқатдан олдин 1 чойқошиқдан кунига уч маҳал қабул қилинг. Саломатлик учун бебаҳо ҳисобланган қаҳрабо кислотаси организм тўқималарида қувват алмашинишига ёрдам беради ва иммунитетни яхшилайди. Жисмоний, ақлий ва ҳиссий зўриқишлардан сўнг қаҳрабо кислотаси танқислиги юзага келиши мумкин. Бу ҳақидаги кўпроқ маълумотларни www.najot.com сайтидан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top