3:09

Тўғри ва нотўғри фикрлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Тасаввур қилинг, чўкаётган нарсани қандай қутқариш ва ортга қайтариш мумкин? Мана шундай паллада ҳар бир киши ихтиёридаги фурсатдан фойдаланиб, эртанги ҳолатни кўз олдига келтиради-да, бир қарорга келади. Ўтган кундаги йўқотишлар учун қайғуришдан кўра кейинги ишлар ҳақида ўйлаш манфаатлироқдир. Бордию ҳар икки ҳолатда ҳам бир қарорга кела олмасак, имкониятларимизни бой беришимиз аниқ. Ҳаётда бир нарсани унутмаслик лозим: тўғри ва нотўғри фикрлаш тарзини зудлик билан аниқлаб олиш керак. Тўғри фикрлаш тарзи шуки, сабаб ва унинг оқибатини яққол тасаввур қила оламиз, таҳлилларимиз бизни алдамай, мантиқий ечимга олиб келади.

Narrator 2 Биз вазиятни нотўғри баҳоласак, фикрларимиз чалкашиб, кўпинча ҳолатимизнинг зўриқишига, асабларимизнинг ларзага тушишига сабабчи бўламиз. Ҳаётимиз худди қумсоатга ўхшайди. Биласизки, қумсоат тўнтарилиб қўйилганда минг-минглаб қум зарралари ўртадаги найчадан тўкилиб туша бошлайди. Бордию, сиз ва биз мана шу тўкилаётган қум зарралари ҳаракати маромини лоақал бирозгина тезлаштирсак ҳам, соат бутунлай издан чиқади. Биз ҳам ана шу қум зарраларимиз. Эрталаб уйғонар эканмиз, кўз олдимизга юзлаб бугун амалга оширишишмиз керак бўлган ишлар рўйхати келади. Биз бу ишлардан тезроқ ҳалос бўлишни истаймиз. Ишларимизни тезроқ битириб, рисоладагидек дам олишни ўйлаймиз. Тезроқ ишласак, кўпроқ пул топамиз, деб ўйлаймиз бироқ бу ҳатти ҳаракатнинг ҳам ўз бадали бор.

Narrator 1 Агар биз бу юмушларни бажариш учун ҳар бирига алоҳида вақт ажратмасдан, ҳаммасини бирданига қилишга ташланиб қолсак, вақтни ҳам, куч-қувватимизни, саломатлигимизни ҳам, руҳий бардамлигимизни ҳам бой берамиз. Унутманг, соат найчасидан пастга тушаётган ҳар бир қум зарраси бир вақт бирлигига тенг. Бинобарин, ҳар бир юмуш ҳам алоҳида вақтни талаб этади. Агар «Ҳар бир иш алоҳида вақтни талаб қилади», деган сўзларни ўзингизга шиор қилиб олсангиз, ўз ишингизни тўғри ва аниқ бажаришга интиласиз. Иш қанчалар мураккаблашмасин, шошқалоқлик қилиб, ёмон аҳволга тушиб қолмаслик учун сабот қилиш керак. Касалхоналарга борганмисиз? У ерда ётган беморларнинг кўпи кечаги куннинг оғир юкларини эрталик кунга олиб ўтаман, деб бир аҳволга келган кишилардир.

Narrator 2 Бундайлар нафақат танасига зиён етказишади, балки руҳий ҳасталикка ҳам чалинишлари мумкин. Ҳар куни қиладиган ишларингиз суратини тезлаштирмоққа ҳаракат қилар экансиз, Исо Масиҳнинг сўзларини эсланг: «Бинобарин эртанги кун ҳақида ташвиш тортманглар. Эртанинг ташвиши эртанинг ўзига тегишлидир. Ҳар бир куннинг дарди ўзига етар.» (Мат 6:34) Уилям Ослер ҳам «Бугунги кун нафаси билан яшанг», деб бекорга бонг ураётгани йўқ. Бугун билан яшаш – бу фақат бугун қилишингиз керак бўлган ишларни қилиш, уларнинг ҳар бирига диққат қаратиш, тўғри ва самарали ҳаёт кечириш деганидир. Агар ҳар куни шундай ҳаёт кечира олсангиз, аста-секин ҳаётда муваффақиятларга ҳам эришасиз. Ахир сиз ишингизни чин дилдан ва алоҳида эътибор билан қилаяпсиз-ку!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top