3:21

Биринчи ташриф

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳмонсевар тингловчилар. Меҳмондорчиликка бориш ёки меҳмон кутиш энг ажойиб дамлардан бири бўлиши керак. Меҳмондорчиликка биринчи бор ташриф буюриш кейинги мусносабатлар ривожланишини аниқлаб беради. Қулай муҳит дўстликнинг бошланиши, хато ва ноқулайлик эса орада тўсиқ пайдо қилади. Бундай бўлмаслиги учун меҳмонга боришдан аввал роса тайёргарлик кўрасиз, суҳбат давомида ҳам ўзингизни рисоладагидек тутишга ҳаракат қиласиз. Агар сизникига биринчи бор меҳмондорчиликка ташриф буюришса-чи? Уйингизга келиб-кетувчиларга қараганда янги меҳмонга кўпроқ вақт ва эътибор қаратинг. Таклиф қилиш сабабини, учрашув вақтини ва бошқа меҳмонлар қатнашишини олдиндан ўйлаб қўйинг. Агар меҳмон сизга яқинроқ жойда яшаса, яхшиси уларни кечки овқатга пайтига таклиф қилинг.

Narrator 2 Уй эгаси янги меҳмонни эшик олдида кутиб олиб, унга кийимларини илишга ёрдамлашиши ва сумка учун жойни кўрсатиши керак. Биринчи бор ташриф буюрган меҳмонга назокатли муомала зарур. Янги меҳмонга қўл ювиш жойини албатта кўрсатинг. Меҳмонни оила аъзоларингиз – ота-онангиз, болалар ва турмуш ўртоғингиз билан таништиринг. Одам гавжум бўладиган зиёфатларда янги меҳмонни бошқа меҳмонларга таништириш муҳим. Агар меҳмон кўп бўлиб, уй юмушлари билан банд бўлсангиз, бу ишни яқин қариндошингиз ёки дугонангиз бажариши мумкин. Меҳмонлар ўтирадиган хонани кўздан кечириб чиқинг. Ëтоқхона ва омборхонани очишга йўл қўйманг. Уй ҳайвонларини ҳам меҳмонларга кўрсатмасликка ҳаракат қилинг. Балки уларнинг ҳайвонларга аллергияси бўлиши мумкин.

Narrator 1 Агар меҳмон ишдан кейин келса, эшикни ёпибоқ «Мана яна тартибсизлик» деб бақирманг. Меҳмон бундан ҳижолат бўлиб, бунга ўзини айбдор деб билади. Ҳар қандай гулдаста ёки совға учун миннатдорчилик билдиринг. Меҳмонга «раҳмат» билан бирга бошқа чиройли сўзларни айтишни ҳам унутманг. «Нега шунча ҳаражат қилиб, овора бўлдингиз» каби жумлаларни айтманг. Яхшиси «Қандай кутилмаган совға! Бу умуман шарт эмасди, аммо жуда ҳам ёқимли» деб айтинг. Гулларни эса дарров гулдонга солинг, совғани очиб, уни мақтанг. Ширинглик ва ичимликларни дастурхонга қўйинг. Агар сиз биринчи бор меҳмондорчиликка бораётган бўлсангиз ўзингиз билан нима олиб боришни ўйлаб кўринг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ичимлик ва ширинлик олишни унутманг. Биринчи ташриф узоққа чўзилмаслиги керак.

Narrator 2 Агар туғилган кунда одам кўп бўлса, бошқа меҳмонлар билан бирга кетишингиз лозим. Қоида бўйича биринчи ташриф 2 соатдан ошмайди. Туғилган кунда гул олиб боришни унутманг. Агар тантана сабабчиси сизга яқин бўлмаса, унга нима олишни сўраш ноқулай. Агар уйда болалар бўлса, уларга ҳам ҳадя олишни унутманг. Меҳмонга борганда фарзандларингизни уришманг, бу одобдан эмас. Агар уй эгаси хоналарни кўрсатишга таклиф қилмаса, сўраш керак эмас. Самимий сўзларни эшитиш жуда ҳам ёқимли. Агар уйда ўзига хос безаклар бўлмаса ҳам уй эгасига «Уйингиз шинам экан, менга ёқди» деган сўзларни эшитиш мароқли. Суҳбат пайтида шахсий саволлар берманг. Хуллас, меҳмондорчилик яхши ўтиши учун самимий ва дилкаш бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top