Narrator 1 «Мен қиладиган ишимни Иброҳимдан яширмайман» (Ибт 18:17).
Ассалому алайкум қадрдонлар. Худованд инсон ҳаётида, айниқса ўз фарзандлари ҳаётида ишлашни асло тўхтатмайди. Буни Иброҳим пайғамбарнинг ҳаёти мисолида кўриб чиқайлик. Худованд у билан қандай муносабат бошлагани ёдингиздами? Худованд Иброҳимни чақирди. Унга танланган ерга боришни буюрди. Иброҳим эса Худовандга сўзсиз итоат этди. Худованд Иброҳимга ўғил ваъда қилди. Иброҳим эса ўкиниб, армонини Худовандга баён қилди. Худованд Иброҳимнинг хатосини кечирди. У эса Худованд билан яқин бўлишда давом этди. Худованд Иброҳимга Садўм ва Ғамўра ҳақида айтмасидан сал олдинроқ, У билан ахдлашди. Ахдлашиш белгиси сифатида Ибром ва унинг оиласидаги ҳамма эркаклар хатна қилинди.
Narrator 2 Худованд Ибромнинг исмини Иброҳимга алмаштирди. Иброҳим исмининг маъноси «кўп халқларнинг отаси» деганидир. Иброҳимни Ўзининг дўсти деб атади. Шунга қарамай, Худованд Иброҳим пайғамбар ҳаётида ишлашдан, унинг имонини синашдан тўхтамади. Энди унга Садўм ва Ғамўра ҳақида маълум қилди. Чунки имонни синаш ва уни кучли имон эгаси қилиш учун янги ва ўзгача йўллар керак бўлади. Худованд ҳар доим Ўзи ва «халқ ўртасида туриб, халқни ҳимоя қиладиган бир одам»ни излаган. Энди эса Худованд Иброҳим пайғамбар ўша ўзи излаган одам бўла олиш олмаслигини текширмоқда эди. Шунинг учун ҳам У Иброҳим пайғамбарга Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устидан чиқарган ҳукмини маълум қилди.
Narrator 1 Хўш, Иброҳим пайғамбар қандай йўл тутаркин? Худованднинг фикрига индамай рози бўлармикан, ё Уни фикридан қайтаришга уринармикан? «Фаришталар у ердан пастга тушиб, Садўм томон жўнаб кетдилар. Иброҳим эса уларни кузатиб қўйгани бирпас уларга йўлдош бўлди. Шу орада Худованд деди: Мен қиладиган ишимни Иброҳимдан яширмайман». Иброҳим пайғамбар эса Худованд олдига яқинроқ келиб деди: «- Наҳотки Сен солиҳни ёвуз киши билан бирга қириб ташласанг? » (Ибт 18:22). Фақатгина Худованднинг дўстигина Унга шундай дадиллик ва очиқлик билан яқинлаша оларди. Худованд Иброҳимдан айнан мана шуни кутганди. Худди шунинг учун уни шакллантираётган эди. Худованд Иброҳимга «Агар Мен Садўм шаҳридан эллик нафар солиҳ киши топсам, улар ҳақи бутун бу жойга омонлик бераман» (Ибт 18:26).
Narrator 2 Иброҳим пайғамбар яна Худовандни кўндиришга ҳаракат қилди. Худованд рози бўлди. У яна фикрини ўзгартириб, халқ учун ҳаракат қилди. Худованд яна рози бўлди. Худованд Иброҳим пайғамбардан худди шундай имонни кутган эди. У Иброҳимдан айнан шундай ҳаракат қилишини истаганди. Халқ учун куядиган, у учун шафоат қиладиган инсонни шакллантирмоқчи эди. Худованд ўйлаган ниятига эришди. Иброҳим дадиллик ва очиқкўнгиллик билан Худовандга яқинлашиб, солиҳ киши учун илтимос қилди. Бу пайт Иброҳим пайғамбар Худованднинг қалбини яқиндан билиб олди. Худованднинг қалбини билиш учун, Унга бизни Ўзига яқинлаштиришга имкон беришимиз, итоат этишимиз керак. Иброҳим пайғамбар айнан мана шундай қилган эди. Сиз ҳам шундай қилинг ва Худованд истаган инсонга айланасиз.