3:13

Худо қалбини билиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Худованд қалбини билиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди, бироқ Худованд ҳар бир фарзандининг Унга яқин бўлиб, қалбини билиб олишини истайди. Худованд билан имонли киши фарзанд ва дўстдек муносабатда бўлишини истайди. Тарих давомида Худованд қалбини кўпроқ билганлар: Иброҳим ва Мусо пайғамбарлар бўлишган. Шу икки пайғамбарга Худованд қалбини кўпроқ очган. Бу қачон содир бўлган? Нега бу иккиси Худованд билан шунчалик яқин бўлган? Бунга сабаб битта: Худованд йўлида имон ва итоат билан юриш. Худога ишониб Унинг амрларига сўзсиз итоат қилган инсон албатта Худованднинг қалбини билиб олади. Худованд Садўм ва Ғамўрани вайрон қилмоқчи бўлганида, Иброҳимга қалбини очди. Мусога эса, халқини Мисрдан олиб чиқишни буюрганида қалбини очди.

Narrator 2 Ҳар икки ҳолатда ҳам улардан дадиллик ва имон талаб қилинган. Худованд берган вазифани дадиллик билан, Худога таянган ҳолда бажаришди. Мусонинг ҳаётини ва у қилган ишларни эсланг. Ўша дамда Худованд унга Исроил халқини Мисрдан олиб чиқишни буюрди. У ҳам оддий инсон бўлгани учун, бу ишни қилолмаслигини очиқ айтди. У Худовандга «йўқ» дея олмай, «хўп» деб, кейин Унинг айтганини бажармай қўйиши мумкин эди. Чунки кўпчилик одамлар шундай иш тутадилар. Бироқ у Худога дилидагини очиқ айтди. Буни қилолмаслигини тан олди. Шунинг учун ҳам Худованд айнан уни танлаган эди. Бу воқеадан бироз вақт ўтиб, Мусо халқни Мисрдан олиб чиққанидан кейин, у яна кўп марталаб Худонинг қалбидагиларни билишга муваффақ бўлди.

Narrator 1 Худованд бу икки танланган инсонига қалбини тўлиқлигича очди, бу эса уларга кучли таъсир қилди. Улар яшаб ўтганидан анча кейинроқ эса Исо Масиҳ қалбини Бутрус, Ëқуб ва Юҳанно исмли шогирдларига очди. «Шундан кейин Исо шогирдлари билан бирга Гетсемания деган жойга келди ва уларга : — Мен нарироқ бориб ибодат қилгунимча, сизлар шу ерда ўтириб туринглар, — деди. Петр билан Забадийнинг икки ўғлини ўзига ҳамроҳ қилиб олган Исо руҳан сиқилиб, андуҳ чека бошлади. У ёнидагиларга: — Менинг жоним ўлим олдидалигини сезиб, жуда қийналмоқда. Шу ерда қолиб, Мен билан бирга сергак туринглар, — деди.» (Мат 26:36-39). Хўш, сизнинг Худованд билан муносабатингиз қандай? Унга дўст бўлишга тайёрмисиз? Амос пайғамбар ҳам Худованд ҳақида шундай деган эди: «Худованд Ўз сирини пайғамбарлари ва хизматчиларига маълум қилмагунча ҳеч нарса қилмайди» (Амос 3:7).

Narrator 2 Худованд сизга ҳаётингиз ва бошқа нарсалар ҳақида қалбини очмаган бўлса, демак ўша даражага етиб келмабсиз. Зудлик билан Худованд истаган даражага етишга ҳаракатни бошланг. Унинг Худовандлигига, қиладиган ишларига, ваъдаларига қилча ҳам шубҳа қилманг. Қалбингизни имон ва ишончга тўлдиринг. Қадамларингиз ва онгингиз Худовандга бўйсунсин. Ана шундагина Худованд сизга нима қилмоқчи эканлигини маълум қилади. Бу жуда ажойиб. Буни синаб кўришни истамайсизми? Имонингизни ошириш ва Унга итоатли бўлиш йўлида ҳар қандай қийинчиликлардан қўрқманг. Уларни енгиб ўтинг. Худованднинг қалбини билиб олиш шунга арзийди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top