3:13

Исроил Худо билан учрашади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд билан учрашиш, жуда қадимдан бери, художўй инсонларнинг энг олий орзуси бўлиб келган. Бугун ҳам художўй кишилар Худовандни кўриш иштиёқида яшамоқдалар. Биласизки, Худованд бир неча бор, халқни Ўзи билан учраштиришга тайёрлаган, бироқ Исроил халқи тоғдаги гумбурлаган овоздан ва Худованд олдига яқинлашишдаги талаблардан қўрқиб, У билан учрашмаган. Ўшанда Мусодан бошқа бирорта мард топилмаган. Исроил халқи Иордан дарёсидан ваъда қилинган диёрга келганида, Худованд Ëшуага қуйидаги йўл-йўриқларни берди. «Ўзинг билан ҳар бир қабиладан биттадан ўн иккита одамни ол. Уларга шундай деб буюр: «Шу ердан Иорданнинг ўртасидан ўзингиз билан ўн иккита тош олинг. Тошларни руҳонийларнинг оёқлари мустаҳкам турган жойдан олинг»» (Ëшуа 4:6-7)

Narrator 2 Қизиқ нима учун Худованд Исроил халқи одамларига ўн иккита тош олишни буюрган экан? Худованд уларни нима қилмоқчи? Келинг, оятнинг давомини ўқиймиз. «тошларни ўзингиз билан олиб юринг ва қаерда қўним топсангиз, ўша ерга ўрнатинг.» Бу тошлар Исроил халқи учун бир белги бўлиб хизмат қиларди. Ëшуа Исроил халқига бу тошларнинг рамзи ҳақида шундай деди: «Бу сизнинг орангизда белги бўлиб хизмат қилсин, токи фарзандларингиз бу ҳақида сўраганларида, Иордан дарёсидаги сувлар Худованднинг Ахд сандиғи олдида иккига бўлингани, Иорданни кесиб ўтганингиз ва буларнинг ҳаммаси ўша кунлардан хотира эканини сўзлаб берасиз». (Ëшуа 4:6-7) Чиндан ҳам ўша катта катта тошлар, ҳар бир қабиланинг Худованд қилган ишларни унутмаслик белгиси эди.

Narrator 1 Худованд Исроил халқи орасида жуда буюк ишларни бажарди. Ҳеч бир халқ билан Худованд шунчалик сабрли ва садоқатли бўлмаган. Шунинг учун ҳам Исроил халқи Худованд қилган ишларни унутмасликлари, буни фарзандларига ва фарзандларининг фарзандларига ҳам сўзлаб беришлари керак эди. Худованд билан учрашганларининг белгиси сифатида Эски Ахд бўйлаб, Исроил халқига тошлардан белги қўйиш буюрилган. Тошлар Худованднинг Исроил халқи билан учрашганини билдириб турарди. Агар Ибтидо китобини ўқиган бўлсангиз, Ëқуб акасидан қочиб кетаётган пайтда, тушида фаришталарнинг зинадан тушиб чиқаётганини кўриб, ўша ерга тошлардан қурбонгоҳ тиклаб кетди. Бу Худованд билан учрашадиган жой экан, деб ўйлаганди у ўшанда. Тошлардан тикланган белгиларни халқ «Байтил» «Худованднинг уйи» деб номлашган.

Narrator 2 Мусо ўзи тиклаган қурбонгоҳни «Худованд менинг Шиорим», — деб атаган. Шомуил пайғамбар эса тошни «Эбенезер» яъни «Худованд шунча ёрдам беради» деб атаган. Ҳар сафар Худованд халқ билан ёки якка инсон билан учрашар экан, уларнинг бари бу учрашувни унутмаслик учун тош ёдгорлик ўрнатишган. Бу тошлар эса Худованд билан учрашувнинг кўринарли белгилари бўлиб хизмат қилган. Агар ўша замонга саёҳат қилишнинг имкони бўлганида эди, тош ёдгорликларни кўриб, Худованд Исроил халқи билан қачалик кўп учрашганини кўрган бўлардик. Бугун ҳам Худованд биз билан учрашишни истайди, фақат бунга ўзимиз рухсат беришимиз керак ҳолос.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top