Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Атрофингизга қаранг, улар билан гуноҳ ҳақида суҳбатлашиб кўришга ҳаракат қилинг. Улардан бирортасига: «Сиз гуноҳкорсиз», — десангиз, сиздан ғазабланиб, тескари қараб кетади. Бироқ: «Сиз ёлғизсиз», «Ҳаётингизда Худовданд билан муносабат йўқ. Уни кўп бора ранжитгансиз», — десангиз, буни ҳеч ҳам рад этмайди. Атрофимиздагилар гуноҳни қандай тушунишади? Баъзилар шунчалик банд-ки, ҳатто гуноҳ ҳақида ўйлаб ўтиришга ҳам вақтлари йўқ. Лекин кун давомида бир неча марталаб Худовандни ранжитишади. Худовандга ёқмайдиган иш қилиш, Унинг дилини ранжитиш энг катта гуноҳдир. Биз инсонлар гуноҳларни катта кичикка ажратиб қўйганмиз. Худованд учун эса гуноҳнинг катта кичиги йўқ. Бугунги суҳбатимиз, Худованд билан учрашмасдан олдин, гуноҳ ҳақида ҳеч нарса билмаган бир киши ҳақида.
Narrator 2 У шундай ҳикоя қилади: «Бир куни тасодифан бир танишим билан унинг жамоатига бориб қолдим. Дастлаб, чўпоннинг сўзларини шунчаки юзаки тинглаб ўтирдим. Кейин эса юрагимга нимадир кириб, бутун ҳаёлимни ўша ваъзга қаратгандек бўлди. Воиз, Худованд билан муносабат, йўқолган ҳаёт, ҳаётимиздаги гуноҳ ҳақида сўзлаётган эди. Унинг сўзларини диққат билан тингладим. Унинг Каломдан келтираётган ҳар бир парчаси айнан мен учун ёзилгандек эди. Худованд Каломи юрагимни тешиб ўтди. Қалбимни парчалади ва кўнглим бузилди. Шу пайтгача, мен гуноҳ ҳақида ҳеч нарса билмас эдим. Худони шунчаки юзаки, ҳамма банд ва оддий одамлар билганича билардим. Бу билганим фақат Худо деган сўз эканини ўша онда англаб етдим.
Narrator 1 Бунгача, мен ўзимни, ҳаётимни жуда ҳам яхши кетаяпти, деб ҳисоблардим. Воизнинг «Худованд сизнинг ҳаётингизга кириб боришни ва ҳаётингизни Ўзининг улуғворлиги, марҳамати ва инояти билан тўлдиришни истайди», — деган сўзлари мени ҳаракатга келтирди. Мен ўша онда Худовандни билишни истадим. Худованд менинг ҳаётимда ишлашини, уни тўлдиришини чин дилдан истадим. Охирида, Худованд мени чўпоннинг олдига олиб борди. У ерда Худовандни ҳаётимга қабул қилишни чин дилдан исташимни айтдим. У менга қисқа ва оддий ибодатни ўргатди. Ўша ибодат мен биринчи марта қилган ва чин дилдан қилган ибодат эди. Ибодатдан сўнг чўпон менга: «Баъзилар Худованд иноятини қабул қилгач, юракларида қандайдир ўзгаришни сезадилар. Бу улар учун ажойиб бир мўъжизадек.
Narrator 2 Бироқ ҳеч нарса сезилмаслиги ҳам мумкин. Сен Худованд билан бирга экансан, кўпроқ ҳис-туйғуларга эмас, Унга бўлган имонингга суяниб иш кўр. Сени имонинг бошқарсин, ҳис туйғулар эмас. Муқаддас Руҳ сенинг қалбингга кириб, у ерни макон қилган экан, энди қалбингда, ҳаётингда ўзгаришлар қилишни истайди. Бунга тайёрмисан?». Мен «Ҳа», деб жавоб бердим. Ўша дамда Худованднинг қалбимни ва ҳаётимни ўзгартириши қандай бўлишини англамасам-да, бунга тўлиқ рози эдим. Худованд чиндан ҳам қалбимни ўзгартирди. У мени бошқаларга нисбатан эътиборлироқ, ростгўй, кечиримли қилиб қўйди. Ҳаётимдаги ўзгаришларда эса, ўзим билан курашиб, Худовандга ён беришга ҳаракат қилдим. Худованд билан муносабатим, қилган ҳамма ҳаракатларимга арзийди».