3:09

Хизматкорларга буйруқ

MP3

Narrator 1 «Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик» (Гал 6:10).

Ассалому алайкум қадрдонлар. Худованд Исо Масиҳ орқали, бизни ўзи билан яраштирди. Уни бизга ҳақиқий ўрнак қилиб кўрсатди. У ер юзида яшаган қисқа вақт ичида, ҳақиқий Худованд хизматкори қандай бўлишини кўрсатди. Худо ҳизматкорлари, доимо кимгадир хизмат қилишга сабаб қидирадилар. Улар кимнидир ёрдамга муҳтожлигини кўрсалар ўша заҳоти ёрдамга келадилар. Калом ҳақиқий хизматкорлик ҳақида жуда кўп амрлар берган. Уларга қараб, Худованд биздан нима истаётганини билиш мумкин. Худованд қандайдир ёрдамга муҳтож одамни олдингизга қўйса, билинг-ки, У сизни хизматкорликда тарбиялаб, ўстирмоқчи.

Narrator 2 Баъзида биз меҳрсизлигимиз ва ҳолатларнинг бирданига содир бўлишига ўрганмаганлигимиз туфайли жуда кўп имкониятларни ўтказиб юборамиз. Хизмат қилиш учун катта имкониятлар узоқ кутмайди. Улар жуда тез ўтиб кетади ва бошқа бундай имконият бўлмайди. Маталлар китобида Сулаймон пайғамбар шундай дейди: «Агар бугун қўшнингга ёрдам бера олсанг, эртагача кут, дема». Худо хизматкорларидан бири шундай деган экан: «Қўлингдан келганича, ҳар қандай йўл билан, қаерда бўлмасин, қачон бўлмасин, ҳаммага яхшилик қил». Сиз ҳам Худонинг хизматкори бўлишга қарор қилган бўлсангиз, энг кичик ҳисобланган, ҳеч ким қилишни истамайдиган ишни худди, буюк иш қилаётгандай қилинг. Чунки Худованд ҳаммасини кўриб туради.

Narrator 1 Воиз китобида Худованд бизга шундай дейди: «Агар тўғри вақт келишни кутиб ўтирсанг, ҳеч қачон ҳеч нима қилмайсан». Худованд кутган ҳақиқий хизматкорлар ҳар қандай ёрдамни чин кўнгилдан бажарадилар. Улар ҳеч қачон баҳона қилмайдилар, ёки яхши вақт келишини кутиб ўтирмайдилар. Улар ҳеч қачон ёрдам сўраб келганларга: «Шу кунларнинг бирида» «Ўзининг вақти келганда» демайдилар. Кўпчилик яхшилик қилишга ё бўлмаса, ёрдам беришга қўрқадилар. Ўша ишни аъло даражада бажара олмасликдан қўрқадилар. Улар «Бирор ишни аъло даражада бажармасанг, яхшиси бажарма», — деган гапни эшитишган. Аммо Исо Масиҳ ҳеч қачон ундай демаган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Қиладиган ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббингиз учун қилаётгандай, чин қалбдан бажаринглар» (Кол 3:23).

Narrator 2 Худованд ҳар бир хизматкордан мана шундай хизмат қилишни кутади. У сизнинг ўша ишни аъло даражада бажара олмаслигингизни билса ҳам, сизга мана шу ишни беради. Биладики, шу орқали сиз хизмат қилишни ўрганасиз. Кейинги сафар бугун бажарганингиздан кўра яхшироқ қилиб бажаришингизни билади. Баъзан Худованд олдимизга бирор бир ёрдамга муҳтож кишини олиб келганида, биз ўзимизни бундай ишларга лойиқ эмасдек тутамиз. Бизнинг обрўмиз, тутган ўрнимиз ва мавқеимиз бундай ишларни қилишга йўл қўймайди, деб ҳисоблаймиз. Аммо Калом шундай дейди: «Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, ўз-ўзини алдаган бўлади.» (Гал 6.3). Исо Масиҳ энг арзимас ҳисобланган ишларни ҳам қилган эди. Бу ҳақида бизнинг www.najot.com сайтимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top