MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар Аввалги суҳбатимизда Иброҳимнинг эвараси бўлган Яҳудонинг қандай одам бўлганини унинг кечирган ҳаётидан ҳамда қилган ишларидан билиб олишга уринган эдик. Бугун ҳам унинг ҳаёлий шахсиятини тиклашга ҳаракат қиламиз. Агар одамнинг қандайлигини билмоқчи бўлсанг, унинг қилаётган ишларига қара, деб бежизга айтишмаган. Биз ҳам бугун мана шу ўгитга амал қилиб, Яҳудо ҳақида кўпроқ тасаввурга эга бўламиз. Калом Юсуф акалари томонидан Мисрга сотиб юборилгандан кейин, Яҳудонинг Адулламга кўчиб кетганини айтади. Юсуфни Мисрга сотиш фикри Яҳудодан чиққан эди. У укасининг ўлимини истамай шундай таклиф берган эди. Кейин эса ака-укалар тил бириктириб, оталарига «Ўғлингиз ўлди», дейишди. Ëқуб эса қайғудан чўкиб қолди.

Narrator 2 Отасининг ҳар куни аза тутиб, ўғлининг ўлими учун қайғураётганини кўриш Яҳудо учун оғирлик қиларди. У виждон азобидан қийналиб, уйдан чиқиб кетди. Унинг учн отаси уйидан чиқиб кетиш ва алоҳида яшаш осон бўлмаган бўлса керак. У Адуллам шаҳрида яхшигина ўрнашиб олиб, уйланди ва танишлар орттирди. Виждон азоби шунча оғир экан-ки, у аввал ўзи ва отаси яшаган Хеврондан 16 километр узоқликдаги шаҳарга бориб ўрнашди. Яҳудо Адуллам шаҳрида фарзандлари туғилиб, уйланадиган пайтгача ва ундан кейин ҳам яшаган. Бу маълуммотлардан Яҳудо виждонли, қилган ёмон ишидан пушаймон қиладиган яхши одам бўлганини билиш мумкин. Ундан ташқари уни ўша даврнинг қонун-қоидаларига амал қиладиган, имонли киши бўлган дейиш ҳам мумкин. Сабаби, келинг сабабини Муқаддас Каломдан билиб оламиз.

Narrator 1 Калом шундай дейди: «Тўнғич ўғли улғайгач, уни Тамара деган қизга уйлантирди. Лекин Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳлик қиларди. Охири, Эгамиз унинг жонини олди. Шундан кейин Яҳудо Ўнанга (иккинчи ўғлига) айтди: — Сен акангнинг хотинига уйланиб, қайнағалик бурчингни бажар, токи акангнинг авлодини давом эттир.» Ўша даврдаги одатга кўра, агар бирор бир кишининг акаси фарзанд кўрмай, вафот этса, ўша киши акасининг хотинига уйланиб, акаси учун авлод қолдирарди. Укасидан туғилган фарзанд аканинг меросхўри бўларди. Жуда қизиқ ҳамда ғалати одат. Аммо бу одат Яҳудо даврида яшаганлар учун одатий ҳол эди. Яҳудо ҳам ўша одатга амал қилиб, катта ўғлининг хотинини иккинчи ўғлига олиб берди. Аммо афсуски, иккинчи ўғли ҳам Худони ранжитиб, ҳалок бўлди.

Narrator 2 Шундан кейин, Яҳудо Тамарани учинчи ўғли уйланадиган бўлгунча отасининг уйига юбориб турди. Чунки Яҳудо бу ўғли ҳам ўлиб қолишидан қўрқди. Бу орада анча вақт ўтди. Яҳудонинг ҳам хотини ўлди. Аза муддати тугагач, Яҳудо дўсти билан бирга Тимнаҳ шаҳрига қўйларидан хабар олгани кетди. Бу маълумотлардан, Яҳудо анчагина ўзига тўқ бўлганини кўриш мумкин. Демак, Яҳудо ҳақида шундай фикрга келамиз: у виждонли, ёмон иш қилишни истамайдиган, фарзандларига меҳрибон ҳамда ўзига тўқ киши бўлган. Аммо фарзандларининг қилган ишларига қараб, уларни тарбия қилишни билмаган, отаси Ëқуб уларга ўргатган нарсаларни, фарзандларига айтиб бермаган, дейиш мумкин. Чунки иккала ўғли ҳам Худо олдида қилган қабиҳлиги учун ҳалок бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top