MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун ҳам суҳбатимиз давомида Яҳудони билишга эътибор қаратамиз. Ўтган сафарги маълумотлардан, унинг виждонли, қилган ёмон ишидан пушаймон бўладиган, ўша даврнинг қонун-қоидаларига амал қиладиган, аммо фарзандларига Худо ҳақида етарлича ўргатмаган шахс бўлган. Бундай дейишимиза сабаб бор. Қадимда, Иброний ҳалқи Худо ва Унинг амрларини ота-боболарининг сўзларидан билишган. Ота-боболар ҳамма билганларини ўз фарзандлари ва невараларига айтиб бериши шарт бўлган. Ëқубнинг Юсуфга Худо ҳақида сўзлаганлари ёдингиздами? У Ëқубнинг энг севимли фарзанди бўлганди. Ана шунинг учун ҳам, акалари унга ҳасад қилиб, Мисрга сотиб юборишди.

Narrator 2 Ëқуб Худо ҳақида билганларии Юсуфга айтиб берагaн экан, бошқа ўғиллари, жумладан Яҳудога ҳам айтиб берган бўлиши керак. Аммо, Яҳудо ўғилларига бу ҳақида айтмаган, ё айтган бўлса ҳам жуда кам айтган. Унинг айтмаганига ёки Худони фарзандларига танитмаганига Канъонлик қизга уйлангани ҳам сабаб бўлса керак. Муқаддас Каломда Худованд бот-бот, Исроил халқига маъжусий қизларга уйланманглар, деб таъкидлан. Чунки, Канъонлик ёкибошқа жойда яшайдиган қизлар, бутпараст бўлиб, хақиқий Худони танимасдилар. Сулаймон пайғамбарнинг ҳаёти қандай тугаганини эсга олинг. У умрининг охирида маъжусий хотинларининг таъсирига тушиб қолиб, Худодан юз ўгирди. У ҳам хотинларига ёқиш мақсадида бутларга сиғинадиган бўлиб қолди.

Narrator 1 Яҳудонинг фарзандлари ҳам Эгамиз олдида қўрқмай қабиҳлик қилишига, Худо ҳақида яхши билмагани сабаб бўлган. Энди яна Яҳудо даврига қайтсак. Яҳудо келини Тамарни отаси уйига жўнатиб юборганидан анча вақт ўтиб, хотини ҳам ўлиб қолди. Аза муддати тугагач эса дўсти билан Тимнаҳ шаҳрига – қўйларидан хабар олгани кетди. Эркак киши эмасми, йўлда юзини беркитиб олган бир фоҳишага дуч келди.Аслида уни фоҳиша деб ўйлаб, у билан бирга бўлишни таклиф қилди. Аёл эса эвазига ундан бўйнидаги муҳри ва таёғини олди. Бу аёл унинг келини Тамара эди. Тамара Яҳудодан ҳомиладор бўлди. У Шилў катта бўлиб қолса ҳам, уни менга уйлантиришмоқчи эмас, мен авлодсиз қолиб кетаман, деб ўйлаб, шу ишга қўл урди. Бу унинг охирги чораси эди. Худовандни билган ҳам билмаган ҳам, никоҳида бўлмаган аёл билан бирга бўлиш гуноҳ эканини яхши билади.

Narrator 2 Шунга қарамай, Яҳудо бундай гуноҳга қўл урди. Оқибатда, Тамарани ҳукм қилиш учун йиғилганган ҳалойиқ ва оқсоқоллар олдида шарманда бўлди ва жуда ноқулай аҳволда қолди. У бошлаган ишини охирига етказиб қўйиши, яъни Тамарани ўғли Шилўга олиб бериши керак эди. Шундай қилмагани учун, Тамара ҳам ўз билганича иш тутди. Хўш, Яҳудо Адулламда бир умр қоладими? Йўқ, қаҳатчилик даврида яна оиласига қўшилади. Чунки, Каломда унинг ҳам акалари билан бирга Мисрга Юсуфнинг олдига боргани ҳақида ёзилган. Бенямин ва отаси ҳақида куйиниб айтган ҳам ўша Яҳудо бўлади. Беняминнинг ўрнига гаровда қолишга, ўз жонини укаси ва отаси учун бағишлаб, шу тариқа укаси Юсуфнинг ва отасининг олдидаги гуноҳини ювмоқчи бўлади. У ана шундай яхши ва шу билан бирга кўп хато ишлар қилган киши эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top