Narrator 1 «Синовгасабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади.» (Ëқуб 1:12).
Ассалому алайкум. Ҳаёт икки томони бор тангага ўхшайди. Бир томондан қарасанг, фақат қийинчилик, синовлар,ташвишлар ҳеч шодлик йўқдай. Бошқа томондан қарасанг, ранг баранг, шодлик ва бахтга тўладек. Яхшилик билан ёмонлик ўртасида бир нарса бор Унинг номини васваса ёҳуд синов дейдилар. Мартин Лютер бу ҳақида шундай деганди: «Менинг васвасаларим илоҳийлик йўлидаги устозларим бўлган». Нима ҳам дердик, у ҳақ. Ҳар бир васваса кишига яхшилик қилишга имконият яратади. Худо йўлидан кетаётган экансиз, руҳан мукаммалликка етишиш йўлида, ҳатто васвасалар ҳам фойдали бўлиши мумкин.
Narrator 2 Агар васвасалар яхши иш қилишингиз учун бир имкон деб билсангиз улар сиз учун юқорига кўтарилиш зинапояси ролини ўйнайди. У сизга танлаш имконини беради. Шайтон сизни васвасага солиб, гуноҳ қилишингиз учун пайт пойлаган бир пайтда, Худованд шу орқали сизни ўстиришни истайди. Ҳар сафар васвасага енгилмай, яхши иш қилганингизда, Масиҳ сифатларини ўзингизда шакллантирган бўласиз. Буни тушуниш учун эса, энг аввало Масиҳнинг сифатлари қандайлигини билиб олишингиз керак бўлади. Масиҳ ҳарактерини тасвирлашнинг энг қисқа ва тушунарли усули бу Муқаддас Руҳ самаралари ҳақида ўқишдир. «Илоҳий Руҳнинг самараси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир» (Гал 5:22).
Narrator 1 Муқаддас Руҳнинг бундай сифатларига эга бўлиш, Масиҳга ўхшаш бўлиш деганидир. Хўш, Муқаддас Руҳ қандай қилиб, бу сифатларни ҳаётингизда шакллантиради. Уни бир зумда сизнинг ичингизда пайдо қиладими? Бир куни уйғониб қарасангиз мана шу сифатларга эга бўлиб қолган бўласизми? Албатта йўқ. Дарахт меваси ҳар доим секин катта бўлиб, секин пишгани каби бу самаралар инсон қалбида шаклланиши учун вақт керак. Худованд сизда Муқаддас Руҳнинг самараларини пайдо қилиш учун, худди шу сифатларнинг тескарисини қилишга ундайдиган васвасаларнинг келишига йўл қўяди. Масалан, Худованд сизда муҳаббатни шакллантирмоқчи. У атрофингизга сиз яхши кўрмайдиган одамларни қўяди. Сиз ҳеч қачон ёмон бўлишга васваса қилиниб, яхши бўлишни танламагунингизча, яхшиман деб айтолмайсиз.
Narrator 2 Ë бўлмаса, садоқатсизлик қилишга васваса қилинмагунингизча, садоқатли бўлишни танлай олмайсиз. Ҳар сафар ҳаётимизга васвасалар келганида, бир дақиқа ўйлаб кўринг. Бу васваса мендаги нимани шакллантириш учун келди? Бундан ўтсам, қандай сифатга эга бўламан? Фақат бир ҳақиқатни билиб олинг: — Худованд ҳеч қачон, ҳеч кимни васвасага солмайди. У шайтоннинг ўз қуролидан, яхшилик қилишимиз учун имкон беради. Демак, биз ҳар сафар шайтоннинг васвасасига қарши турганимизда, Исо Масиҳга ўхшаб борар эканмиз. Қадрли тингловчи, бу мавзу ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Ундан керакли ва қизиқарли маълумотларга эга бўласиз.