Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги кунда кўпчилик ҳамма ишга улгуриш учу «космик тезлик»да ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай, баъзида режалаштирилган барча ишни бажаришнинг иложи бўлмайди. Режани тўлиқ амалга ошириш учун эса баъзан дам олиш ҳисобига ҳам ишлашга тўғри келади. Кечаю кундуз тинимсиз ишлаш, табиийки, инсон саломатлигига зиён келтиради. Муқаддас Каломда шундай дейилган: «Инсон режалаштиради, аммо Худованд амалга оширади». Шундай экан, режалаштирилган ҳамма ишларни бажаришга қаттиқ уриниб юборманг. Барибир Худованд бошқарган ишларингиз амалга ошади, қолгани ўз вақтини кутиб туради. Тирик жонзот борки, ҳаммаси яхши дам олишга эҳтиёж сезади. Чунки ҳордиқ онлари инсониятга куч-қувват ва тетиклик бахш этади.
Narrator 2 Аксинча, етарлича дам олмаслик толиқиш, чарчаш, турли касалликлар, организм ҳимоя кучининг сусайиши, иш қобилиятининг пасайиши ёки бутунлай йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Инсон дам олганда, ишламай турган ҳужайралар ўз нормал таркибини тиклайди. Ëн-атрофимизга назар ташласак, ҳаётимизни техник қурилмалар қуршаб олганга ўхшайди. Чунки бирор дўстимиз ёки танишимиз билан фикр алмашмоқчи бўлсак, дарҳол қўлимизга телефонни олиб, рақам териб, у билан гаплашамиз. Кир ювмоқчи бўлсак, чарчашни олдини олиш ва вақтимизни тежаш учун кир машинасидан фойдаланамиз. Қаерга бўлмасин, вақтни тежаш учун машинада йўлга отланамиз. Бу техник қурилмаларнинг ҳаммаси инсон вақтини тежашга, куч-қувватини камроқ сарфлашга хизмат қилади.
Narrator 1Шундай бўлишига қарамай, кўпинча организмимизнинг нормал дам олишига эътибор бермаймиз. Дам олиш – табиат қонуни. Уйқу дам олишнинг энг яхши тури хисобланади. Ҳордиқ чиқарганда, мия ҳамда баданга дам берилади. Шунинг ҳисобига организмда кислородга бўлган эҳтиёж 50фоизга камаяди. Юрак уриши ва қон босими меъёрлашади. Стрессларни енгиш осон кечади. Дам олишнинг уч тури мавжуд. Булар – кундалик, бир ҳафталик ва йиллик дам олиш деб аталади. Кундалик дам олиш дейилганда, бир кунлик ўқиш ёки иш орасидаги танаффус тушунилади. Иш ҳафтасининг якунланиши ва келаси ҳафтанинг бошланиши ўртасидаги хордиқ кунлари бир ҳафталик дам олиш ҳисобланади. Меҳнат таътилига чиқиш йиллик дам олиш турига киради.
Narrator 2 Саломатлигига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон кун мобайнида 15-20 дақиқа танаффус қилиши лозим. Ҳафтада 1 кун дам олиш зарур. Йилда бир марта мириқиб дам олиш эса саломатликни сақлашда асқотади. Шундай экан, сиз ҳам дам олишга чоғланинг. Ëдингизда бўлсин, дам олиш чоғида кундалик машғулотлар билан шуғулланмаслик, аксинча, ҳаёт тарзини бироз ўзгартириш керак. Бунинг учун табиат қўйнида, тоза ҳавода сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш зарур. Зеро, ҳар қанча тинимсиз меҳнат қилган билан вақтида дам олинмаса, ҳаммаси зое кетади. Бу тавсияларимизни нафақат ўзингиз балки фарзандингизга ҳам қўлласанг. Улар билан бирга табиат қўйнига, хусусан, тоза ҳаволи жойга сайрга олиб чиқинг. Шунда унинг ҳам келгуси ўқув йилига катта куч ва саломатлик билан киришишига ҳисса қўшган бўласиз.