Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Биз аллақачон инсон ДНКси қанчалик бир-биридан тубдан фарқ қилиши ҳақида билиб олганмиз. Бу дунёда тугул коинотда ҳам сизнинг ДНКнгиз билан бир хил бўлган одамни топа олмайсиз. Шуниси аниқки, Худованд ҳар хилликни ёқтиради. Атрофга қаранг, ҳеч биримиз бир-биримизга ўхшамаймиз. Худованд интроверт ва экстровертларни яратган. У бир хилликни ёки турли хилликни ёқтирадиган одамларни яратган. Баъзиларимизни У ўйлайдиган, бошқалaримизни ҳис қиладиган қилиб яратди. Баъзилар якка ҳолда ишлашга яхши, бошқалар эса гуруҳда яхши ишлашади. Калом шундай дейди: «Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир.
Narrator 2 Муқаддас Калом Худованд ҳамма турдаги кишиларни ишлатиши ҳақида жуда ҳам кўп далиллар бор. Масалан ҳаворий Бутрус сангвиник эди. Ҳаворий Павлус эса холерик. Еремия пайғамбар эса меланхолик бўлган. Агар Муқаддас Каломни вароқлаб, ҳаворийлар ҳақида ўқийдиган бўлсангиз, уларнинг турли шахсдаги инсонлар бўлганлигини ва улар орасида баъзан келишмовчиликлар бўлиб турганини кўрасиз. Худованднинг хизматига мана бу темперамент тўғри келади, мана бу тўғри келмайди, деган нарса йўқ. Биз жамоатни бир меъёрда ушлаб туриш учун, турли хилдаги кишилар керак. Шунда жамоат чиройли бўлади. Сизнинг шахсингиз Худо берган руҳий инъомлар ва қобилиятларни қаерда ва қандай ишлатишингизга таъсир қилади. Тасаввур қилинг икки кишида хушхабар айтиш қобилияти бор.
Narrator 1 Улардан бири интроверт ва бошқаси экстроверт. Бу инъом турли йўл билан ишлатилади. Энг қувончлиси, икки хил йўлда ҳам Худованднинг хизмати аъло даражада бажарилади. Агар сизнинг қобилиятларингизга ва шахсингизга тўғри келмайдиган иш билан шуғуллансангиз, асабийлашасиз, кўп меҳнат қилиб, тер тўкасиз ва оқибатда кам натижага эришасиз. Аксинча бўлса, ишингиз кўнглингиздагидек кетади. Шунинг учун ҳам бошқаларни кузатиб туриб, уларга тақлид қилишнинг кераги йўқ. Сиз у бўлолмайсиз, у эса сиз. Биз худди ранг берилган шишаларга ўхшаймиз. Ҳар биримиз Худованд нурини турли хил шаклда ва рангларда акс эттирамиз. Бу эса Худо оиласини марҳаматлайди. Худованд сизни нима учун яратган бўлса, ўша нарсани бажарганингизда, ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Ортиқча зўриқмайсиз ҳам.
Narrator 2 Сиз шаклланган ва яна шаклланишда давом этадиган шахссиз. Сиз ҳаётингиз давомида бошингиздан кечирган воқеалар туфайли шакллангангиз.Худованд ҳаётингизда бўлган ҳолатлар ва воқеаларни сизни ўзи истаган шаклга келтириш учун йўл қўйган. Авваломбор оиладаги ҳолатлар. Сиз оиланги ичида катта бўлиб, у ердан нималарни ўргандингиз? Кейин эса таълим олгансиз. Таълим чоғида ҳам сиз анча-мунча шакллангансиз. Ўқиш даврида қайсидир фанлар сиз учун қизиқарли бўлгандир!? Кейин эса ишладиниз. Ишлаш пайтида ҳам сиз ўзингизга мос келадиган, ёқадиган ишни топдингиз. Ундан сўнг, руҳий тажрибалар, Худо хизмати ва оғриқли ҳолатлар. Буларнинг бари сизни ҳозири ҳолатингизга келтирган. Аммо ишонининг, Худованд ҳали сизни шакллантиришни тугатгани йўқ.