Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Аввалги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, кремнийнинг ва кремнийли сувнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида анчагина маълумотга эга бўлдик. Кремний кўпгина қимматбаҳо тошлар асосини ташкил қилади Бу модда асосан инсон танасининг қалқонсимон безида, гипофизда бўлади. Бу аъзоларни даволашда айнан кремний таъсир қилади. Унинг организмнда етарли даражада бўлиши, бириктирувчи тўқималарга майинлик бахш этади. Маълум бўлишича, кремнийли сувнинг мазаси ҳам ёқимли бўлиб, иммунитетни оширади, ичак микрофлорасини нормал ҳолатга қайтаради. Энг муҳими организмдаги тошлар, қумлар ва шлакларнинг чиқиб кетишини тезлатади. Қон босими баланд бўлганда уни меъёрлаштиришда ёрдам беради. Буйрак иш фаолиятини яхшилайди.
Narrator 2 Аллергия диатез, дерматитда бозиллатма қилинса тери қичишишларини даф қилади. Бу сувни косметик мақсадда ишлатиш ҳам мумкин. Кремнийли сувнинг ҳусусиятлари бу билан тугамайди. У нафақат инсонга балки ўсимликларга ҳам фойдалидир. Бу сув билан ўсимликлар суғорилса уларнинг гуллашини, мева тугишини тезлатади, ҳосил беришини оширади. Шу билан бирга кремнийли сув ўсимликларни ҳимоялайди, яъни зараркунандаларга қирон келтиради. Кремнийли сув қандай тайёрланади? Бунинг учун шиша ёки сирланган идишга чақмоқтош солинади, сузиб олинган сув қўшилади. Сўнгра дока билан оғзи бекитилади. Қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган, ёруғ жойга сақлашга қўйилади.
Narrator 1 Сув 2-3 кун мобайнида сақланади. Бундай сув истеъмол учун ва таом тайёрлашда асқотади. Даволаш, хасталикларнинг олдини олишда чақмоқтошни сувда 5-7 кун мобайнида сақлаш даркор. Шу аснода тайёрланган кремнийли сув нафақат тоза, балки даволаш хусусияти билан ажралиб туради. Кремнийли сув 7 кун сақлангандан сўнг сувни чайқатмасдан, аста-секин бошқа идишга қуйиш тавсия этилади. Идиш тагида тош билан бирга пастки қатламда сув қолдиғини 4 см ча қолдириш керак. Кремнийли сувнинг бошқа идишга қуйилганининг оғзини зич ёпиш зарур. Бу сув бир неча ой мобайнида ўз ҳусусиятларини йўқотмайди. Бундай сувни қайнатиш тавсия этилмайди. Кремнийли сувни таъбга кўра, хоҳлаганча ичиш мумкин.
Narrator 2 Чақмоқтош доимо фойдали бўлиши учун уни вақти-вақти билан совуқ сувда ювиш ва очиқ тоза ҳавода 2 соат мобайнида шамоллатиш керак бўлади. Кремнийли сув фойдали экан, деб хасталикларни даволашда ўзбошимчалик билан қўллаб бўлмайди. Истеъмол қилишдан олдин кремнийли сув хосиятини яхши билган, бохабар мутахассис-шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Саратон хасталигига чалинган кишиларга бу сувдан ичиш ман этилади. Кремийли сув истеъмолида ҳам жуда меъёрга эътибор қилиш зарур. Кремний турли маъданли сувлар таркибида бўлиши мумкин. минерал сувлар танлаётганда, унда кремний бор йўқлигини текширинг. Азиз тингловчи, ҳаётингиз, саломатлигингиз ва бахтингиз учун керакли ва қизиқарли маълумотлар олишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бу борада мамнуният билан ёрдам беради.