3:10

Доимо Севимли

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Атрофимиздаги яхши инсонлар ҳаётида бўлаётган воқеалар, биродарларимизнинг Худованд билан муносабатда ўрганганлари бизга ҳам яхши сабоқ бўлади. Шунинг учун эътиборингизга яна бир гувоҳликни ҳавола этмоқчимиз. Мана диққат билан тингланг: «Мен ҳаётим давомида жуда кўп марта Худованднинг сабоқларини олганман. У менга ҳар сафар кутилмаган йўл билан, ибодатларимга жавоб берган. Унинг сўзларини юрагимда эшитганман. Энди Худованд йўлида анча тажрибали бўлиб қолдим. Энди Худованд менга кўп нарса ўргатмаса керак», — деб ўйлаб юрган пайтларимда Худованд менга муҳим бир сабоқ берди. Шундан, Худованд менга меҳрибон, тушунадиган ва ҳар доим ғамхўрлик қилиб қолмай, У ҳам мен билан муносабат қилишни исташини билиб олдим.

Narrator 2 Бир қанча вақт ўтгач, коллежимиздаги, армиядан янги келган бир йигит билан учрашиб, гаплашиб қолдим. У менга эрталаб Худо билан сокин вақт ўтказиш учун қийналганини ва эрталаб туришига ёрдам берадиган бир оятни топганини айтди. Бу оят Маталлар китобидан эди. Ўша пайтда бу оят менга тегишли эмас, деб ўйлаб, ёзиб олмаган эдим. Бу нарса фақат ўша йигитга тегишли деб ўйладим. Мен Сулаймон пайғамбарнинг Қўшиқлар китобини ўқишни ёқтирардим. Худованд бу оятлар орқали менга нима демоқчилигини билишга қизиқардим. Бир куни Қўшиқлар 2:13-14 оятларни ўқидим: «Уйғон севгилим, … ва ёнимга кел. Сенинг юзингни кўрай ва овозингни эшитай, зеро сенинг овозинг ширали ва юзинг истарали.» Худованд менга шундай дейиши мумкинми? Чунки Масиҳда мен Худованд учун кечирилган, покланган. Мен Унинг гўзаллиги билан чиройли бўлганман.

Narrator 1 Бу жуда ҳам ажойиб эди! Менинг ташқи кўринишим, Худовандга маъқул келиши, овозинии ширали деб билиши мени ҳайратга солди. Фақат мен эмас, Худованд ҳам мен билан яқин муносабат қилишни истар экан. Биз кўп ҳолларда Худованд менга керак. Усиз ҳаётим остин-устун бўлиб кетарди. Унга муҳтожман у билан яқин муносабат қилиш билан, ҳаётимнинг мақсадини англайман, деб ўйлаймиз. Бироқ Худованд ҳам биз билан муносабат қилишни истар экан. Бу тушунча, менга эрталаб туриб У билан сокин вақт ўтказишимга туртки бўлди. Кейинчалик эса номаълум автор ёзган қуйидаги мисралар мени лол қолдирди: Менинг мақсадим Худованднинг Ўзи. Тинчлик ёки шодлик борингки марҳамат ҳам эмас. Фақат Ўзи, менинг Худойим. Ҳар қандай йўл ва ҳар қанча тўлов билан шу мақсадимга эришаман.

Narrator 2 Колосаликлар китобида: «Ҳаётингизнинг ўзи — Масиҳдир» деб ёзилган. Жуда қизиқ Ҳаётим Масиҳга тегишлигина бўлиб қолмасдан, ҳаётимнинг ўзи Масиҳ экан. Унинг руҳи меники билан бир умра бирлашган. Шунда фақат бир нарса қолади – Унда имон буюрганига кўра яшасам, Унинг руҳи мега ҳақиқатни ошкор қилади ва Унинг иродасини бажаришим учун мени қувватлантиради. Шу оятлар менинг ўзим ҳақимдаги фикримни бутунлай ўзгартириб юборди. Мен ич-ичимдан Раббимга жонимни Севадиган Зотга боғланганман. Мен Унинг илоҳийлигидан, ҳеч нарса талаб қилмайдиган севгисидан қувонаман ва Уни таниб билиш сари ўсавераман. www.najot.com сайтига кириб кўринг. Жуда қизиқ!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top