Narrator 1 “Қул чўриларга ризқ рўзни ўз вақтида бериб туриш учун хўжайин уларга бошлиқ қилиб қўйган ишончли ва ақлли хизматкор кимдир? (Мат 24 45).”
Ассалому алайкум. Бугунги кунда ишончли ва ақлли хизматкор Худонинг сурувига «ризқ-рўзни вақтида» бериб турибди (Мат. 24:45). Ушбу хизматкорнинг бошқаруви остида маҳаллий оқсоқоллар имондошларини маънан озиқлантиришмоқда. Жамоатнинг маънавий эҳтиёжини қондириш учун оқсоқоллар йиғилиш дастурларига соатлаб тайёргарлик кўришади. Бу туфайли улар топширилган маълумотни сермазмун тарзда етказишади. Оқсоқоллар йиғилиш ва анжуманлардаги топшириқларини тайёрлашга қанча вақт сарфлашлари устидан ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Narrator 2 Oқсоқоллар Павлус сурувни боқишда кўрсатган ўрнагини ёдда сақлашган. Демак, улар ўз вазифаларини беихтиёр ёки юзаки бажаришмаган. Ўтган мақолада муҳокама қилинганидай, Павлус «худди болаларини ардоқлаган бир энага каби юмшоқ муомала қилган» (1 Сал 2 7). У ҳатто «ўз жонини ҳам беришга» тайёр бўлган. Чўпонлик қилишда оқсоқоллар унга тақлид қилишган. Бугун ҳам оқсоқоллар чўпонлик қилишда Павлусдан ибрат олиб, сурувга ғамхўрлик кўрсатишади. Табиатан айрим қўйлар қўполроқ ва бошқаларга қўшилмайдиган бўлишади. Шундай бўлса-да, оқсоқоллар улардан «яхшилик топишга» ҳаракат қилишади (Ҳик. 16:20). Тўғри, номукаммаллик дастидан оқсоқол учун ҳар бир кишига ижобий нуқтаи назар билан қараш қийин кечар. Лекин у ҳаммага юмшоқ муомала қилишга интилаётган экан, Масиҳнинг бошқаруви остидаги яхши чўпон бўлиш ниятида қилаётган ҳаракатлари учун мақталишга арзимайдими?
Narrator 1 Бизда оқсоқолларга «бўйсунишга» барча сабабларимиз бор. Павлус ёзганидай, улар жонларимизни деб қайғуришяпти (Иброн. 13:17). Ушбу сўзлар бизга сурувни қўриқлаш учун уйқудан воз кечадиган чўпонларни эслатади. Шу сингари, соғлиги ёмон ёки ҳиссий ва маънавий муаммоларга дуч келганларнинг эҳтиёжларини қондириш учун баъзан оқсоқоллар ҳам уйқудан воз кечишади. Масалан, тиббий ёрдам керак бўлиб қолганда. Бизнинг ҳам бошимизга бундай вазият тушиб қолса, уларнинг хизмати учун жудаям миннатдор бўламиз! Улар бизнинг қўллаб-қувватлашимизга сазовор! Қунт билан меҳнат қилаётган оқсоқолларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли «ҳамма нарса одоб ва тартиб билан бўлади» (1 Кор. 14:40). Павлус Салоникадаги қунт билан меҳнат қилган оқсоқолларни жамоатни «бошқараётганлар» сифатида тасвирлаган.
Narrator 2 Жамоатни «бошқариш» нафақат таълим беришни ўз ичига олади. Худди шу ибора 1 Тимўтийга 3:4 да қўлланилган. Унда шундай ёзилган “У… уйини яхши бошқарадиган, болаларини бўйсундира оладиган, обрў эътибор орттирган бир одам бўлсин”. Павлус нозирлар «уйдагиларини яхши бошқара оладиган, тўла жиддият билан фарзандларини бўйсундира оладиган» бўлишлари кераклигини айтган. Бу ердаги «бошқара оладиган» деган сўзлар нафақат фарзандларга таълим беришни, балки оиласида бошчилик қилиш ва «фарзандларини бўйсундира олишни» ўз ичига олади. Дарҳақиқат, оқсоқоллар жамоатда бошчиликни ўз зиммаларига олиб, ҳаммага Худога итоатли бўлишга ёрдам беришади. Кўриб турганингиздек, Худовандга садоқат билан астойдил хизмат қиладиганлар Худованднинг марҳаматига ва бизнинг ардоғимизга лойиқ.