Narrator 1 Ассалому алайкум қадрлилар. Бугун Худованд Муқаддас Китобда ёзган қадрлилар ҳақида суҳбатлашамиз. Исо Масиҳ қўрқиш ва қўрқмаслик ҳақида жуда кўп нарсаларни айтган. Келинг, шулардан бирини ўқиб бераман: «Мен сиз дўсларимга айтаман: баданни ўлдириб, кейин бошқа бирон нарса қилишга қодир бўлмаганлардан қўрқманглар. Бироқ кимдан қўрқишингиз кераклигини сизларга уқтирай: кишии ўлдиргандан кейин жаҳаннамга ташлашга ҳам қодир бўлган Худодан қўрқинглар. Ҳа, сизларга айтаман Ундан қўрқинглар.» (Лука 12;4 5) Исо Масиҳ шогирдларига қўрқмаслик ҳақида Муқаддас Каломда 21 марта айтган. У шогирдларининг турли нарсалардан қўрқишини яхши билаган. У бугун ҳам сизу бизнинг баъзи нарсалардан қўрқишимизни билади. Сиз нимадан қўрқасиз? Ишдан айрилиб қолишданми? Ёки дунёга келиб, арзимас кўринмас одам бўлиб ўтиб кетишданми?
Narrator 2 Жуда кўпчилик бошқалар эьтиборидан қолишдан, бизнесга тиккан пули куйиб кетишидан, обрўсизланиб қолишдан, ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолишдан ва яна жуда кўп нарсалардан қўрқади. Шунинг учун ҳам бошлиқнинг назарига тушдай, деб туну кун жон куйдириб саломатлигини йўқотиб ишлайди. Обрўсизланиб қолишдан қўрққанлар эса иложи борича одамларнинг кўнглига йўл топибб ўзини бутунлай бошқача қиёфада ушлаб туради. Буларнинг бари инсонни ҳаддан ташқари толиқтиради. Биз ўзимиз билан якка қолганимизда бу ҳаракатларимизсиз жуда ҳам арзимас одам эканлигимини ҳис қиламиз. Шу ҳис бизни тушкун кайфията солади, асабийлашамиз. Буларнинг ҳаммаси аризмас одам бўлиб қолишдан қўрқиш туфайлидир. Аммо Худованд нима дейди? Каломга бир назар ташланг. «Бешта чумчуқ икки тангага сотилмайдими? Худо ҳузурида буларнинг бириси ҳам унутилмаган, сизларга келсак, бошингиздаги сочлар ҳам бари саноқли. Демак, қўрқманглар, сиз кўпдан кўп чумчуқлардн ҳам қадрлироқсиз.»
Narrator 1 Ўша даврда энг кичик арзимас пул бирлиги «ассарий» бўлган. Каломда бу пул бирлиги танга деб ёзилган. Ўша пайтда икки кичик пул бирлигига 5 та чумчуқ берилган. Икки чақага бешта тирик жонзот берилган. Ўшанда чумчуқлар энг арзон сотиладиган арзимас нарса бўлган. Ўша пайтларда ҳудди ҳозиргидек ўзларини арзимас, деб биладиганлар ҳам бўлган. Исо Масиҳ шуни назарда тутиб, « Сизларга келсак, бошингиздаги сочлар ҳам бари саноқли. Демак қўрқманглар сиз кўпдан кўп чумчуқлардн ҳам қадрлироқсиз.» деган. Худо учун ўша чумчуқлар ҳам аҳамиятли. Хатто бизнинг бошимиздаги сочимиз ҳам. Кимдир дунёда ўта машҳур бўлганларнинг рўмолчаси, соч толаси, чеккан сигаретининг қолдиғи каби нарсаларни йиғади.
Narrator 2 Бу арзимас одамга ўзини муҳим ҳис қилишига туртки бўлади. Аммо шу инсон ўз бошидаги сочи саналганлигини билмайди. Биз сочимизни тез тез кестирамиз, бўятамиз, олдирамиз, турмаклаймиз, лекин ҳеч қачон уларни санаб кўрмаганмиз. Биз Худованд назарида сочларимизни санаш даражасида қадрли эканмизу ҳаётда арзимас нарсалардан қўрқиб ўтирибмиз. Агар Худованднинг сиз ҳақингиздаги фикрингизни билсангиз, аввалги қўрқувлар сизга ёт бўлади. Ўзингизга ва бошқаларга бўлган фикрингиз ўзгаради. Сиз Худованд назарида қадрлисиз. У сизнинг бир тола сочингизни ҳам бесабаб тўкилишига йўл қўймайди. Қўрқув Худованд эьтибори ҳаётга ва бошқа инсонларга муносабат ҳақида билишни истасаниз, бизни доимо тинглаб боринг. Ҳамда www.najot.com сайтимиз эшиги доимо сиз учун очиқ.