2:54

Келажакни ким айта олади?

MP3

Narrator 1 Мен Тангри Таоломан… Азалдан охирида нима бўлишини ва қадимдан ҳали бўлмаганни эълон қиламан. Ишаё 46:9, 10

Ассалому алайкум. Бугунги ўзгарувчан дунёда кўпгина одамлар сиёсий, молиявий ва ижтимоий тузумларни яхшилаш ёки такомиллаштириш мақсадида ҳар хил тадқиқотлар орқали келажакни бошқаришга интилишади. Баъзилар эса, келажакда уларни нима кутаётгани билиш учун мунажжимлару фолбинларга мурожаат қилишади. Аммо кўпинча улар кутилган натижага эришмайдилар. Ундай бўлса инсониятни, оиламизни ва шахсан бизни нима кутаётганини қандай билайлик? Шундай экан, аниқ келажакни бизга ким айта олади? Ишаё пайғамбарга қарата айтилган ва сухбатимизнинг бошида келтирилган сўзлар, келажакни билиш қобилиятига эга бўлган Тангри Таолога мансуб.

Narrator 2 Масалан, У пайғамбари орқали Бобил асирлигида бўлган Исроил халқи озод қилиниб, Қуддусни ва муқаддас маъбадни тиклаши ҳақида башорат қилган эди. Хўш, бу башорат қандай амалга ошди? Бу воқеалар содир бўлишидан тахминан 200 йил аввал, ҳаттоки Бобилни Кир исмли саркарда забт этади, деб башорат қилинган эди. Бундан ташқари пайғамбар Бобилни муҳофаза қиладиган Фурот дарёси бошқа томонга йўналтирилишини ва шаҳарнинг катта қўш дарвозалари бепарво очиқ қолдирилишини ҳам айтиб ўтган (Ишаё 44:24–45:7). Худодан фарқли равишда одам келажакни била олмайди. Ҳа, ҳеч бир банда ҳатто ўзининг келажагини аниқ айтолмайди. Мана нега ҳазрати Сулаймон: «Эртанги кун билан мақтанма, унинг нима олиб келишини билмайсан-ку!» — дея ёзганлар (Ҳикматлар 27:1).

Narrator 1 Бу гаплар чин! Лек Худованд бундан мустасно. У барча нарсани, шу жумладан одамни яратгани сабаб, ҳамма нарсани, ҳатто одамларнинг майлларигача билади. Агар Худованд хоҳласа, У ҳар бир одам ва бутун халқлар ўзини қандай тутишини олдиндан айтиб бера олади. Қолаверса, ҳамма нарса худди шундай бўлиши учун, Ўзи вазиятни бошқаради. Дарҳақиқат, пайғамбарлари орқали айтган барча гапларини У албатта рўёбга чиқаради (Ишаё 44:26). Бунга ёлғиз Ўзи қодир! Ишаё пайғамбар ваъда қилинган зот, яъни Ҳазрати Исодан 700 йил аввал яшаган бўлса-да, У тўғрисида ҳам башоратлар ёзган. Бироқ 18 асрдан бошлаб ҳар хил танқидчилар Ишаё китобини шубҳа остига солишди. Улар аслида Ишаё воқеалар содир бўлганидан кейингина, худди башоратдей уларни ёзиб қўйган, деб даъво қилишди. Хайриятки 1947 йилда Ўлик денгиз яқинидаги бир ғорда эски битиклар топилди. Буни қарангки, улар орасида Ишаё китоби ҳам бўлган.

Narrator 2 Бу қадимги ёзувларни таҳлил қилишганда, улар Ҳазрати Исо туғилишидан 100 йил олдин ёзилгани аниқланди. Хулоса: Муқаддас Китоб келажакни очиб бера олади! Ишаё ва бошқа пайғамбарлар Муқаддас Китобда ўзларининг фикрларини ва ўзининг башоратларини ёзишмаган. Аксинча «Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар» (2 Бутр. 1:21). Келгуси суҳбатларимизни тинглаб борсангиз, Худованд ва инсон ҳаёти ҳақида яна ҳам қизиқарли суҳбатлардан бохабар бўласиз. Келажагингиз ҳақида қўрқувга тушманг. Ҳаётингизни Тангрининг ихтиёрига топширинг. У сизни бошқаришига қўйиб беринг шунда ҳаммаси яхши бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top