Narrator 1 Ассалому алайкум. На ота на она боласи қийналаётганида тинч ўтира олмайди. Ота-она фарзанди учун унинг соғлиғи учун ҳар нарсага ҳатто ўз жонини беришга ҳам тайёр бўлади. Бугун айнан ота-оналар ҳақида суҳбатлашамиз. Улардан бири Кафарнахум шахридаги синагога бошлиғи Яир деган киши эди. Исо Масиҳ Кафарнахумга қайтгач Уни интизорлик билан кутаётган халқ Уни кутиб олишга чиқди. Шу топда ўз замонининг энг обрўли, казо-казо одамлар даврасида ўтирадиган давлат арбоблари билан учрашувлар ўтказадиган Яир исмли киши келиб, Исонинг оёқларига ўзини ташлади. Унинг бу иши Исо Масиҳга бўлган ишончини кўрсатарди. У ўшанда Исо Масиҳни дабдабали сўзлар билан қутлаб кутиб оладиган аҳволда эмасди.
Narrator 2 У шундай ачинарли аҳволда эдики, овози қалтираб чиқарди. Балки ўшанда у йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тийгандир. Хушхабарда шундай ёзилган: «У Исони кўриб, Унинг оёқларига ўзини ташладида: Қизим ўлим тўшагида ётибди. Келиб, унга қўлингни тегизгин, у яна соғайиб тирик қолсин », деб ялиниб ёлворди.» (Марк 5: 22 23) Ўз боласи учун Исонинг олдига ёлвориб келган фақат Яир бўлмаган. Калом Канъонлик бир аёл ҳақида ҳам ёзилган. У шундай дейди: «Эй Ҳазрат Довуднинг Ўғли, менга раҳм қил! Қизимни жин жуда қаттиқ қийнаяпти, деб фарёд чекди» (Мат 15;22) Яна бир сафар эса фарзандини жин чалганидан азобланаётган ота умид билан Исо Масиҳнинг шогирдларидан ёрдам сўради. Улар ёрдам беролмагач эса Унинг Ўзидан ёрдам сўради. Қизининг ўлаётганидан азобланаётган Яир, Канъонлик она ва ўғлини жин чалганидан қаттиқ ташвишга тушган ота. Буларнинг ҳаммаси қийналаётган азоб чекаётган ота-оналар.
Narrator 1 Улар худди ҳаётнинг бир учини ўз қўлларида тутиб, иккинчи учии Худога узатаётгандек эди. Ҳар уччала холатда ҳам Худованд ёрдам берди. Уларнинг ҳеч биридан юз ўгирмади. Худованд шу қадар меҳрибонки, У ота-оналар юрагидаги оғриқни ҳис қилади. Аслини олганда бизнинг болаларимиз -Унинг болалари. Калом ахир шундай дейди: «Фарзандлар Худованд берган мукофотдир». Фарзандларимиз бизники бўлишидан аввал Уники эди. Худованд уларни бизга ишониб топширгани билан фарзандлар ҳали ҳам унинг болалари. Лекин биз баъзида бу ҳақида унутиб қўямиз. Болаларни бизники, деб ўйлаймиз. Ҳар бир инсон Худонинг фарзанди, шу жумладан биз билан бир столдa ўтириб овқатланадиган кичкинтойлар ҳам. Болаларини ҳар доим Худовандга қайтиб берадиган ота-оналар донодир. Бунга мисол тариқасида Иброхим пайғмбарни келтириш мумкин.
Narrator 2 Иброхим пайғамбар ва Соро биби ўғлил Исхоқни салкам 100 йил кутишди. Ва нихоят Худо уларга ваъда қилинган фарзандни берди. Берди-ю яна шундай деди: сен яхши кўрган, биттаю-битта ўғлингни олиб Мен айтган ерга бор ва ўша ерда уни Мен учун уни қурбонлик қил» Бу унинг учун энг қийини эди. Лекин шунга қарамай Худованднинг меҳрибонлигига ваъдасини бажаришига ишонгани учун ҳам У айтганидай қилди. Иброхим хизматкорларини пастда қолдирар экан уларга шундай деди: «Шу ерда кутиб туринглар биз ибодат қилиб қайтамиз» У бу сўзларни ишонч билан айди. У Худо ўликларни ҳам тирилтира олади деб ишонган эди. Худованд эса Исхоқни ўлимдан қутқариб қолди. Яир ҳам Исо Масиҳ қизимни ўлимдан қутқариб қолади деб ишонганди. Худованд эса уларнинг ишончига кўра жавоб берди.