3:16

Оталик бурчим

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум азизлар. Инсон бу дунёга нима мақсадда келади? Ўзидан кейин из ва ном қолдириш учунми? Худованднинг иродасини бажариш ва унга улуғворлик келтириш учунми? Ёки ўзида кейин муносиб авлод қолдириш учунми? Санаб ўтганларимизнинг ҳаммаси саволимизга жавоб бўла олади. Худованд илк одам Ато ва момо Ҳавони яратганида кўпайинглар, униб ўсинглар, деб буюрган эди. Бу дунёда яшаб ўзимизга муносиб жуфт топар эканмиз, шу мақсадни олдимизга қўямиз. Бир биродаримиз оилали бўлгач, оталик бурчидан қанчали қўрққани ва бу қўрқувни қандай енггани ҳақида шундай дейди: «Мен турмуш ўртоғим билан севишиб турмуш қурганман. Биз аввал бир биримизни севдик кейин турмуш қуришга қарор қилганимизда биздан ҳам бахтлироқ инсон йўқ эди назаримизда.

Narrator 2 Кейин эса фарзандли бўлишга қарор қилдик. Ўшанда аёлларни тушунмасдим. Фарзандли бўлишни шунчалик исташадики, фарзанд кўриш таклифига осонгина хурсанд бўлиб рози бўлишади. Мен эса, бу таклифни анчагина ўйлаб кўришимга тўғри келди. Мен турмуш ўртоғимни севаман, албатта. Ўшанда ҳам севардим, лекин фарзанд кўриш, унга оталик қилишга тайёр ёки тайёр эмаслигимни ҳали билмасдим. Ниҳоят, бунга рози бўлдим. Тўққиз ой ичида аёлимнинг ўзгараётган қомати, характери ва иштаҳаси мени кундан кунга хайрон қолдирарди. Аммо у хурсанд, фарзандимизнинг қорнида қимирлаётганидан, УЗИда жажжи суратчасини кўрганидан хурсанд эди. Ҳар сафар фарзанд туғилиши, унга олинадиган нарсалар ҳақида суҳбатлашганимизда юрагимда қўрқув пайдо бўларди. Йўқ- йўқ унга кетадиган сарф харажатдан эмас, фарзандимга яхши ота бўла олмаслигимдан қўрқардим.

Narrator 1 Атрофимизда жуда кўп эркаклар фарзандли бўлишдан бироз чўчишади. Чунки фарзандли бўлгач унинг ҳам ўзига яраша мухтожликлари бўлади. Унинг ҳам талаблари бажарилиши керак. Масалан, унга кунда чақалоқлар озиқ овқати, тагликлар ва турли хил биз отини эслаб ҳам қололмайдиган нарсалар керак бўлади. Бу ҳали чақалоқлик пайтидаги холати. Сал катта бўлгач, унинг кийим кечагидан ташқари боғча пули ёки мактаб ҳаражатлари, хуллас катта бўлгани сари тоғдек ўсадиган эҳтиёжлари эркакни саросимага қўрқувга солиб қўяди. Менда ҳам шундай бўлганди. Фарзандимиз туғилиб уни қўлимга олгач эса юрагида шу кичик болакай учун улкан жавобгарлик ва меҳрни туйдим. Исо Масиҳ менга «Шу кичкинтой учун жавобгарсан» дегандай бўлди. Ўша заҳоти унинг моддий эҳтиёжлари унга бериладиган рухий озуқа тарбия олдида ҳеч нима бўлмай қолди.

Narrator 2 «Худо хар бандага ўз ризқини беради», «Фарзанд ўз ризқи билан туғилади» каби гапларни эшитганмиз. Ўша онда бунинг хақиқатлигни ҳис қилдим. Унинг моддий эҳтиёжини Худованд қондиришига ишондим. Менда энди яхши ва намунали ота бўлиш истаги қолди, холос. Шунга қарор қилдим. Уйга келгач, аёлим туғруқ жараёнида жуда ҳам қийналгани учун унга бир неча кун ухлаб яхши еб ичиб дам олишига ёрдам бердим. Бу пайтда чақалоғимизга ўзим қарадим. Чақалоқлар ҳақида хеч нарса билмаганим учун нафас олиши эшитилмаса, ўлиб қолмадимикан, деган қўрқувда унинг нафас олишини эшитдим. Агар шовқин билан нафас олаётган бўлса, касал бўлиб қолмадимикан, дея ота-оналарга мўлжалланган тиббий китобни варақладим. Хуллас, хотиним ўзига келиб олгунча менинг бўларим бўлди. Лекин унинг катта бўлишини томоша қилар эканман, Худо бизга ёрдам беришига ишондим. Қўрқув ҳам ортга чекинди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top