Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун дунёда яшаб ўтган энг доно инсон Сулаймоннинг гувохлиги ҳақида сўз юритамиз. Энг доно инсон Худованд ва ҳаёт ҳақида нималарни ўрганган экан? Келинг, бу ҳақида унинг ўзидан эшитамиз: «Мен Воиз, Исроил устидан Қуддусда шоҳман. Ўзимни донолик билан изланишга мана шу дунёда бўлаётган ҳамма ишларни тушунишга бағишладим. Мен бу дунёда бўлаётган ҳамма нарсаи кўрдим, қаранглар ҳаммаси беҳуда шамолнинг орқасидан қувишдай экан. . . . Ўзимга шундай дедим: «Мана, мен буюк бўлиб доноликда мендан олдин Қуддусда ҳукмонлик қилганларнинг ҳаммасидан ўзиб кетдим. Кўп донолик ва билимни яхшилаб ўргандим. Донолик ва билимнинг фойдаси телбалик ва аҳмоқликдан устунлигини англаб етишга ўзимни бағишладим, аммо бу ҳам шамолнинг ортидан қувишдай эканлигини тушундим. Қайғу ҳам ортаркан, донолик қанча кўп бўлса, дард ҳам кўпаяр экан гар билим ошса.
Narrator 2 Мен Воиз ўзимга: «Қани роҳатланиб маза қилай-чи, дедим лекин бу ҳам беҳуда экан. . . . Донолик мени бошқарар экан кўнглимни шароб билан чоғ қилиб кўрайчи, деб аҳмоқликка ўз бағримни очдим. Бу дунёда одамлар ўз қисқа ҳаётлари давомида қандай иш қилсалар уларга фойда келишини билмоқчи бўлдим. Ўзим учун уйлар қурдим, узумзорлар барпо қилдим, полизлар ва боғлар яратдим. У ерларга ҳар хил мевали дарахтлар экдим. Ўсаётган дарахтларни суғориш учун ҳовузлар қаздирдим. Ўзим учун қуллар ва чўрилар сотиб олдим. . . .Ўзим учун кумушу олтин, шоҳларга лойиқ ажойиб бойликлардан йиғдим, жуда кўп ерларга эга бўлдим. Аёл ва эркак қўшиқчилар менга хизмат қилишар эди. Менга завқ келтирадиган ҳарамим ҳам катта эди. . . . Аммо қарасам ўз қўлларим билан қилган ишларим, қилган ҳамма меҳнатим буларнинг ҳаммаси беҳуда экан. Шамолнинг орқасидан қувишдай экан. . . аммо ҳамманинг тақдири бир эканлигини тушундим.
Narrator 1 Бу дунёда яна бир беҳудаликни кўрдим. Мана, бир киши ёлғиз, унинг фарзандлари ҳам ака укалари ҳам йўқ.У тиним билмай меҳнат қилади, кўзи эса бойликка тўймайи. У «Ким учун ишлаяпман, нима учун ўзимни роҳат қилишдан қисяпман», демайди. Бу ҳам беҳудадир, қайғули ишдир. Икки киши бир кишидан кўпроқ иш бажара олади, улар ўз меҳнатлари учун яхши тақдирланадилар. Агар биттаси йиқилса, иккинчиси турғизади. Лекин ёлғиз бўлганнинг аҳволи чатоқдир, у йиқилса турғизишга ёнида ҳеч ким бўлмайди. . . . Киши бир ўзи бўлса, уни йиқитиш осон, лекин икки киши ўзларини ҳимоя қила олади. Яна бир нарсани кўрдим. Пулга ружу қўйган ҳеч қачон пулга, бойликни яхши кўрган эса бойликка тўймайди. Бу ҳам беҳудадир. Буюм нарсалар кўпайганда уларни ишлатиб юборадиганлар ҳам кўпаяди. Бойликнинг эгаси фақат ўз бойлигига термулиб қарашдан бошқа яна қандай фойда топади?
Narrator 2 Мана, мен бир нарсани тушундим: инсон учун Худо берган қисқа умри давомида ейиш ичиш ва бу дунёда қилган ўз меҳнтидан завқланиш яхши экан чунки бу инсоннинг тақдиридир. Худо кимга бойлик ва мулк бериб унга мана шу нарсалардан роҳатланишга имконият берса, инсонга ўз қилган меҳнатидан завқланишга йўл берса, мана шу Худованднинг иньомидир. Бундай инсон ҳаёти ҳақида қайғурмайди ҳам чунки Худо унинг қалбини завқланиш билан банд қилади.» Мана Воизнинг ҳаёт хақида билганларини эшитдингиз. У нима демоқчи? Менимча, бу дунёда бойликнинг ортидан қувиб Худо бизга белгилаган ажойиб ишлардан маҳрум бўлиб қолмаслигимиз керак.