Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун сизлар билан бир ажойиб гувоҳлик ҳақида суҳбатлашамиз. Бу гувоҳликни Мусонинг гувоҳлиги деб атадик. Албатта Мусо пайғамбарнинг ўзи бу ҳақида гувоҳлик бермаган, аммо унинг ёзиб қолдирганларидан кўнглида нима кечганини, ўлимидан олдин ўзини қандай ҳис қилгани ва тутгани ҳақида суҳбатлашамиз. Мусо Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб улар билан бирга қанча қийинчиликларни бошдан кечирган. Худонинг мўъжизаларига биргаликда гувох бўлган халқнинг инжиқликларига хархашаларига сабр тоқат қилган, Мусо фақат бир жойдагина адашди. Бир жойда ўзи истамаган ҳолда янглишди. Мусонинг ўрнида бўлганингизда сиз ҳам «ўзим истамаган ҳолда» деган жумлани ишлатган бўлардингиз. Халқ бир неча марта Худонинг марҳамати ва иноятини мўъжизалари ва улуғворлигини кўрган бўлса ҳам сабрсизлик қилиб ташналикларини қондиришни Мусодан талаб қилишди.
Narrator 2 Чиндан ҳам талаб қилишди. Ҳар сафар улар бирор бир танавий муҳтожликка дуч келар эканлар қайтиб қайтиб ўша Мисрда яшаган кунларини эслардилар. «Чўлда ўлиб кетгандан кўра ўша Мисрда ўлиб кетганимиз яхшийди», дея нолий бошлашарди. Худо улар учун олдинда қандай ажойиб тақдирни, юртни тайинлаб қўйгани ҳақида эшитишган бўлса ҳам эски кунларига қайтиши истаб қолишарди. Худонинг халқ учун қандай режалар қилганини биладиган Мусо эса уларнинг ахмоқликларига чидаб тура олмади. Унинг оғзидан бу гувоҳлик тахминан шундай жаранглаган бўларди: «Исроил халқини Мисрдан олиб чиқишга Худо томонидан тайинланган мен Мусо халқ билан бирга турли қийинчиликларни бошимдан кечирдим. Мен бир пайтлар халқни ҳимоя қилишга, уларга йўлбошчилик қилишга қанчалик интилган бўлсам, энди бу ишнинг нақадар қийинлигини ўз бошимдан кечираяпман.
Narrator 1 Халқ олдимга сув сўраб шикоят билан келишди. Бу халқни тушунмайман. Ҳар сафар сув ёки нон керак бўлса, дархол нолишга тушишади. Ўтган ҳаётларини эслаб дийдиё қилишади. Нахотки Худонинг режасини ҳали ҳам тушуниб етишмаган бўлса?! Мана улар яна сув сўраб тўпалон қилишди. Мендан норози бўлишди. Уларниг ахмоқликларидан асабийлашиб, Худонинг олдига бордим. Худованд менга «Бор, таёғингни қояга текизиб буюр», деди. Худонинг олдидан чиқиб халқ олдига бордим. Улар ҳали ҳам ўтган ҳаётлари ҳақида эслаб минғирлашарди. Жахлим чиқди. «Қачонгача биз сизларнинг инчиқликларингизга чидашимиз керак?» деб юбордим. Гапиришга гапирдим-у, ўша онда ҳато қилганимни англадим. Жуда кеч англадим. Ахир Худо қилаётган ишга ўзимни ҳам қўшган эдим да! Аслида Худо қилаётган ишлар учун бир идиш бўлиб хизмат қилаётган эдим, холос!
Narrator 2 Худо мени ёнига чақирди. Қалбимда афсус билан олдига бордим. Худованд мени жазолади. «Сен қилган ишинг учун ваъда қилинган юртга кирмайсан. Уни узоқдан кўришингга рухсат бераман.» Мен Унинг жазосини итоаткорлик билан қабул қилдим. Қалбимда қўрқув ва хавотирдан асар ҳам йўқ эди. Ваъда қилинган юртга кирмасамда уни узоқдан кўришга ҳам розиман. Мен кўришни орзу қилган юртни кўриш учун тоққа тирмшиб чиқар эканман, Худо менга насиб этган тақдирдан рози ва миннатдор бўлдим. Мен ўша ерда халқим билан бирга бўлмасам-да, халқ сифатида ўша ерда бўлишимизда хурсанд бўлдим. Худованд уларни албатта ўша юртга олиб киражагига ишончим комил. У бу ишни менсиз ҳам амалга ошира олади. Мен Унинг ишида керакли идиш бўлганимдан бахтиёрман. »