MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз мухлисларимиз билан яна ғойибона бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, тингланг -эфирда “Дилкаш” радиоси. Албатта ҳар бир инсоннинг ҳаёти давомида ўзига яраша қийинчиликлар бўлиб туради. Шундай қийин дамларда биз ўз кучимиз ва ҳаракатларимиз ила муаммо ва қийинчиликни асло ҳал қила олмаймиз. Айнан шундай пайтларда Худонинг ёрдами ва ҳар бир инсон учун режалаштирилган нажоти ҳар бирмизга албатта керак бўлади.

Азиз биродарлар, ҳаётимизда шундай қийинчиликлар бўлиши мумкин-ки, ҳатто энг руҳан кучли биродарларимиз ҳам иккиланиб қолиши мумкин. Яъни “аслида Худо борми Ўзи?” деган иккиланиш инсонни анча қийин аҳволга солиб қўяди. Азиз биродарлар, албатта бу шайтоннинг масиҳий инсонларни чалғитиш ва иккиланиб юришлари учун ўйлаб топган ҳийласи, деб бемалол айтишимиз мумкин. Худо бор ва У ҳар бир инсонга нажот беришни истайди. Ҳатто Худованд айрим қийинчиликлар ва муаммолар орқали ҳам кўплаб инсонларга Ўзининг нажотини юборади.

Мен шундай бир воқеани эшитган эдим. Бир ёш йигит оилада ягона ўғил бўлиб, у жуда эрка ўсган эди. Кунларнинг бирида у оғир касал бўлиб касалхонага тушиб қолади. Врачларнинг хулосасига кўра, у оғир саратон касалига чалингани маълум бўлди. Албатта бундан унинг ўзи ва бутун оила аъзолари хафа бўлиб ўзлари ишонмаган Худодан нолишади. Шунда касал йиғитнинг бир масиҳий таниши келиб, унга Худованднинг мавжудлиги ва Унинг абадий ҳаёти ҳақида сўзлаб беради. Лекин йигит ўзининг ўжарлиги туфайли ва барчадан ҳатто Худованддан ҳам хафалиги учун дўстининг гапи унга асло таъсир қилмади.

Лекин Худованд Ўз сўзининг бекорга кетишини истамайди. Йигитнинг оғзидан чиқаётган ҳар бир гапни унинг онаси ва синглиси тинглаб турган эди. Албатта бу иккала аёл шу куннинг ўзида Раббимиз Исо Масиҳга ишондилар. Орадан бир оз вақт ўтгач, касал йигитнинг онаси ва синглиси унга Исо Масиҳ ҳақида ва Унинг ажойиб ишлари ҳақида сўзлаб берди. Касал йигит ҳам Раббимиз Исо Масиҳга ишониб нажот олди. Энди навбат оила бошлиғи уларнинг отаси ҳақида. Албатта болалрнинг отаси ўз фикрида қаттиқ туриб Исо Масиҳга ишонишга қаршилик қилди. Лекин касал ўғлининг соғайиб кетишига умид боғлаб, у ҳам Исо Масиҳга ишонди. Азиз биродарлар, бир инсоннинг касал бўлиши орқали бутун бошли оила қутқарилди.

Албатта бола орадан вақт ўтиб ҳаётдан кўз юмди. Лекин ўз фарзандининг жаннатда эканлигини билган ота-она бундай қийинчиликни енгиши осонроқ кечган экан. Азиз биродарлар, каломда ёзилганидек, Худованд бир киши орқали бутун оилани қутқаради. Албатта юқорида айтиб ўтган воқеамиз бошқаларнинг бошига тушишни ҳеч ким истамайди. Лекин Худованднинг Ўз режаси бор. Худован эса режасини Ўзи истагандек амалга оширади. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top