Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омонлик билан дийдор учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг — эфирда “Дилкаш” радиоси. Бир оилада ёлғон гапиришни яхши кўрадиган кичкинагина қизча яшарди. Қизчанинг ота-онаси уни ҳеч қачон тушуна олмас эди, қизча ҳозир тўғрисини гапиряптими ёки ҳар доимгидек яна ёлғон гапиряптими. Албатта ота-онаси қизчани ушбу камчилигига қарамай севишар эди. Улар биргаликда қизчасига янада яқинроқ бўлишни ва уни тушунишга ҳаракат қилишар эди.
Қизчанинг ота-онаси, уни ушбу камчиликдан халос этиш учун кўп ҳаракат қилишди. Улар биргаликда Худовандга илтижо қилиб, қизчасини ёлғон гапиришдан озод қилишни сўраб ибодат ҳам қилишди. Лекин Худованд томонидан ҳеч қандай жавоб бўлмади. Орадан бироз вақт ўтиб ота-оналар шуни билишдики, Худованд уларни Ўзига нисбатан янада яқинроқ бўлишларини ва шу билан бирга Худованд уларга нима демоқчи бўлаётганига эътиборлироқ бўлишларни истаётгани тушуниб етишди.
Улар яна бир муҳим нарсани тушуниб етишди. Худованднинг жавоб бермаётганини сабабларидан бири, уларда сабр-тоқатли бўлишларини ва руҳий мустаҳкам бўлишларини истаётган экан. Азиз биродарлар, агар инсон сабр-тоқатли бўлса, яхши кунларда ҳам, ғам-ташвишли кунларда ҳам нолимасдан Худовандга миннатдорчилик билдиришни ўрганар экан. Азиз биродарлар, агарда Худованд ибодатларимизга жавоб бермаётган бўлса, У бизнинг ибодатларимизни эшитмаяпти дегани эмас. Худованд доимо Ўзининг фарзандларини ибодатларини эшитади.
Азизлар, шунинг учун сабр-тоқатли бўлинг ва вақти-соати келиб Худованд албатта жавоб беради. Бизнинг Худованд ёлғончи эмас. У доимо Ўз ваъдасини бажаради. Забур китобининг 26 боби 14 оятида шундай ёзилган: “Худовандга умид боғла, бақуват бўл, дадил бўл. Худовандга умид боғла”. Кўпинча одамлар Худованднинг жавобини кутишга қийналиб кетишади. Биз инсонлар ўз муаммоларимизни Худованд тезда ҳал қилиб, ибодатларимизга тезроқ жавоб беришини хоҳлаймиз. Азизлар, ёдингизда бўлса керак, Марфа билан Марям Раббимизнинг тезроқ келиб, акалари Лазарга шифо беришини хоҳлашаётган эди.
Лекин Раббимиз Исо Масиҳ икки кунга кечикиб келди. Албатта бу пайт ичида Лазар вафот этган эди. Балки опа-сингиллар Раббимиздан шу онда хафа бўлишгандир. Лекин Раббимизнинг Ўз режаси бор эди. Худованд ушбу режасини амалга оширганида, шу ердаги барча одамларга хурсандчилик келди. Барчаси Худовандни улуғладилар. Азиз радио тингловчи биродарлар, шундай экан болаларимиз учун тинимсиз ибодат қилайлик, вақт-соати келиб Худованд уларнинг ҳаётларида ҳам ажойиб ўзгаришлар қилади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азизлар билан хайрлашиб, барчангизга сабрли бўлинг, деб айтамиз. Азизлар, бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.