3:22

Болаларнинг ўсишига ёрдам 284

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз ота-оналар, бизнинг ўзбек оиласида камида иккита, бўлмаса ундан ҳам кўпроқ болалар борлиги сир эмас албатта. Шу бир нечта болаларнинг ичида албатта биттаси жуда инжиқ ёки жуда секин қимирлайдиган бола бўлиши аниқ. Масалан, эрталаб мактабга кетишидан аввал онаси шу болага ёки қизга уйқудан туришини айтади.

Айниқса секин қимирлайдиган эркатой қиз бўлса, ювиниш хонасига кириб, керагидан кўпроқ у ерда вақт ўтқазади, шунинг учун онаси тайёрлаб қўйган нонуштага кеч қолади ва пала-партиш овқатланиб мактабга отланади. Қарабсизки, бир оздан кейин яна шу бола ёки қиз эшикни таққилатиб автобусдан кеч қолганини ва энди онаси машинади мактабга олиб боришини ёки бўлмаса таксига пул беришини сўрайди. Азиз биродарлар, шундай пайтларда кўпгина ота-оналар жиддий хатоликка йўл қўйишлари мумкин.

Аслида боладан сўрашимиз керак эди. Нима сабабдан у автобусга улгурмади? Сабаби — у уйқудан кеч турди, шунинг учун ювинишга ва нонуштага кеч қолди. Охир-оқибат мактабга ҳам кеч қолди. Бунинг сабабчиси ота-она эмас, боланинг ўзи. Агарда ҳамма ишларини ўз вақтида қилишга ўрганса — олам гулистон. Энди азизлар, “ушбу муаммони қандай қилиб ҳал қилиш керак?” деган ўринли савол пайдо бўлади. Биринчидан, бола ҳар бир ишини ўз вақтида қилишни ўрганиши лозим, балки бошида ота-онасининг қистови билан бўлсада.

Иккинчидан, ўз вақтида ухлашга ётиши керак, учинчидан эса вақтида уйқудан уйғониши лозим. Қарабсизки, ҳаммаси аста-секин ўз ўрнига тушиб боряпти. Азиз ота-оналар, болангизга агарда сабабсиз кеч қолса сиз уни мактабга машинада олиб бормаслигингизни айтинг ва ҳар бир айтган гапингизни амалда исботлашингиз керак. Азизлар, агарда бола ўз вақтида овқатланишга дастурхон атрофига келмас экан, ҳеч иккиланмай овқатланганингиздан сўнг дастурхонни йиғиштириб қўйишингиз мумкин.

Майли бир икки марта нонуштани ёки обед, ёки бўлмаса кечки овқатни емаса, кейин ўз вақтида овқатга чақирганингизда келишга ўрганади. Азиз биродарлар, ҳамма нарсани иложи бор. Фақатгина озгина қунт қилиб ҳаракат қилсак, муаммони ечимини топиш мумкин. Азиз биродарлар, агарда оилада шундай дангаса болалар бўладиган бўлса, барча унга тегишли бўлган жавобгарликни унинг ўзига юклаб қўйиш мумкин. То будильникни звонокка қўйишдан тортиб, ўз вақтида ухлашга ётишгача бўлган жавобгарликни. Ўйлаймизки, тез орада боланинг ҳаётида мустаққил равишда ҳал қилиш ҳисси пайдо бўлади.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали ғойибона учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top