3:38

Уй гуруҳлари 133

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, сиз билан яна кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттириш ниятидамиз. Шахсият ёки Муқаддас калом қаҳрамонларини ўрганиш ҳам жуда ажойиб. Ким Нуҳ пайғамбар ва сув тошқинини, Иброҳим пайғамбарнинг ўғли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлгани, Ёшуа ва Ерихони, ёки Дониёрнинг шер қафасида бўлганлигини унута олар экан?

Шахсларни ўрганиш билан бизлар Худонинг аёллар, қизлар ва эркак кишилар ҳаётида қилган ишларини ўрганиб оламиз. Эски Аҳд китоби бундай шахсларга бой. Масалан, Ибтидо китобида Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва Юсуфнинг ҳаётлари келтирилган асосий қаҳрамонидир. Ҳакамлар китоби Дебураҳ, Гидўн ва Самсон каби кишилар ҳаётини таърифлайди. Биринчи Шамуил китоби Ҳанна, Эли, Шамуил, Шоул ва Довуд каби кишилар ҳаётини тасвирлаб берган. Рут, Наҳамиё, Эстер ва Юнус китобларининг ўзи характерни таърифловчи китоблардир.

Рўйхатлар шундай давом этавериши мумкин. Янги Аҳд ҳам кўп қизиқарли характерларни ўз ичига олади. Инжил китобларида Исонинг онаси Марям ёки унинг эри Юсуфнинг ҳаётини ўрганиб чиқишингиз мумкин. Марямнинг қариндоши Элизабет ва унинг эри Закариё ҳам ҳаётлари билан бизларга кўп нарсаларни ўргатишлари мумкин. Марям билан Марта ўрганиш учун жуда машҳур шахс ҳисобланадилар. Ҳаворийлар китоби асосан Бутрус ва Павлуснинг ҳаётини ўз диққат марказига олган.

Лекин шу билан бирга сиз у ерда Стефан, Филипп ва ҳабашистонлик, Корнилий, Барнабо, Аполлос, Прискилла ва Акил каби кишиларни ҳам учратишингиз мумкин. Муқаддас каломдаги шахслар ҳақида маълумотлар миқдори фарқ қилади. Баъзилари бир неча оятдан ташкил топган бўлиши мумкин. Танланган қаҳрамон ҳақида Муқаддас калом оятларини топа оласиз. Шунга қараб, сиз ўша шахс ҳаёти ҳақида қанчалик вақт ажратиб ўрганишингиз кераклигини белгилаб оласиз. Баъзи гуруҳлар мавзуларни ўрганишни афзал кўрадилар.

Баъзи асосий мавзулар гувоҳлик бериш, ибодат ва етаклаш бўлиши мумкин. Сиз яна Масиҳ интизомлари, никоҳ, етакчилик, турли хил маданиятли кишилар орасида хизмат ёки ижтимоий маъсулият каби мавзуларни ўрганишингиз мумкин. Сулаймон ҳикматлари китоби бир неча қизиқарли мавзули дарсларни ўз ичига олади. Сиз аҳмоқ, доно, оддий, солиҳ, ёвуз, таҳқирловчи ва туҳматчи ҳақида ўрганишингиз мумкин. Қарама-қарши шахсиятларни ўрганиш ҳам жуда фойдалидир. Булар ёлқов ва ғайратли, бахил ва саҳий, қаҳр ва нафратни ўз ичига олиши мумкин. Азиз биродарлар, Муқаддас каломни ўрганиш инсонга донолик бериш билан бирга руҳий ўсиш учун энг асосий йўлдир. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумизга якун ясаб, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сиз азизларга эслатиб ўтсак: dilkash@najot.com ушбу манзилимизга албатта ўзингизни қимматли фикрларингизни ёзиб юборинг .Ҳозирча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top