Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз кичик уй гуруҳи етакчилари, гуруҳингизда калом ўрганишни янада сифатли олиб боришни истасангиз, турли хил қўлланмалардан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бугунги кунда каломни ўрганиш қўлланмаларининг турлари жуда кўплаб топилади.
Китоб, шахс ёки мавзу қайси бирини ўрганишдан қатъий назар, суҳбатингизнинг асоси сифатида ўрганиш қўлланмасидан фойдаланишнинг бир неча муҳим сабаблари бор. Муҳим сабаблардан бири бу вақт. Бир қатор яхши суҳбат саволларини тузиш анча вақтни олади. Балким ҳар ҳафта уч-тўрт соат ўртачадир. Кўпчилик суҳбатни олиб борадиган етакчилар тайёрланишга бунча вақт ажрата олмайдилар. Бошқа бир сабаби бу сифати. Яқин вақтларда ўрганиш қўлланмаларининг сифати қаттиқ равишда кенгайиб боряпти.
Ўрганиш қўлланмасини тузувчи кишилар Муқаддас калом дарсларида ўқитилганлар ва тузган нарсани устида анча тажриба орттирган кишилардир. Бошқача қилиб айтганда, бу самарали ва таъсирли ўрганиш қўлланмасини ёзиш учун ҳам билим ҳамда маҳоратга эга бўлган суҳбат етакчиларидир. Ўрганиш қўлланмаси гуруҳга олдиндан тайёрланишга ёрдам беради. Азиз биродарлар, ҳар бир гуруҳ аъзоларида ўқув қўлланмаси бўлишини тавсия қилган бўлардик. Уларнинг олдиндан тайёрланишлари суҳбатингизни сифатини янада оширади.
Яхши ўқув қўлланмасидан нималарни топишингиз керак? Албатта саволларингиз аниқ ёзилган бўлсин, ҳамда қизиқарли ва ўйга солувчи бўлсин. Яхши саволлар бир ёки икки сўзли жавобни эмас, балки суҳбат туғдира олиши керак. Улар парчанинг матнни ва маъносини чиқара олиши керак. Ҳар бир дарсда ҳеч бўлмаганда парчани кундалик ҳаётда қўллай оладиган саволлар бўлиши керак. Эҳтиёт бўлинг, ҳар бир дарсда ҳаддан ташқари кўп саволлар бўлиб кетмасин. Азизлар, йиғилишингизни қанча вақт давом этишига қараб саволлар тайёрлаш, мақсадга мувофиқ бўларди.
Одатда тахминан қирқ беш минутлик ёки бир соатлик дарслар учун одатда ўнтадан ўн бештагача саволлар етарлидир. Бир оятдан бошқа оятга сакраб ўтувчи қўлланмадан кўра, ҳар бир дарсда бир парчани ўргатадиган қўлланмани ишлатиш яхшироқдир. Албатта Сулаймон ҳикматлари каби китоблар бундан истиснодир. Азиз биродарлар, агар кимдадир гуруҳларда калом ўрганиш учун тажриба етарли бўлмаса, бошқа гуруҳлардан ёки бошқа жамоатдаги биродарлар билан маслаҳатлашиб, уларнинг тажрибаларини ўрганишингиз мумкин. Худованд айтганидек, кимда донолик етишмаса, Отамиздан сўрасин ва унга албатта берилади. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди.
Сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Ушбу сайтимизга ташриф буюриб, янада кўпроқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. Хайр саломат бўлинг.