3:34

Уй гуруҳлари 136

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳурматли кичик уй гуруҳидаги хизматчи биродарлар, аввало гуруҳдаги аъзолар учун ибодат қилинг.

Уларнинг ҳар биттаси ҳақида алоҳида ўйланг: кучли томонлари, камчиликлари, қизиқишлари ва Муқаддас каломни билишлари ҳақида ўйланг. Парчанинг бойлиги ва чорловчилигидан бирон нарса кашф қилиб ўрганишлари учун ибодат қилинг.

Келинг азиз биродарлар, шу ўринда ҳаворий Павлуснинг ибодати бизларга намуна бўлсин. Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва севгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришини Худодан сўрайман. Сизлар юқори қадриятни қадрламоғингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар, деб айтади ҳаворий Павлус Филиппиликларга мактубининг 1 боби 9 ҳамда 10 оятларида. Ўзингиз ва гуруҳингиз учун обдон ибодат қилгач, Муқаддас каломни мутолаа қилишни бошлашга тайёрсиз.

Мартин Лютер Муқаддас каломни мутолаа қилишни олма теришга ўхшатган эди. Аввал ҳил-ҳил пишган олмалар тушиши учун дарахтни ўзини силкитаман, кейин дарахтга чиқиб ҳар бир танасини, кейин эса ҳар бир шохини, ундан сўнг ҳар бир шохча новдасини силкитаман ва охири баргларнинг тагини кўриб чиқаман. Азиз радио тингловчи биродарлар, қуйида унинг маслаҳатини қандай қўллай олишингиз учун баъзи бир таклифларни келтириб ўтмоқчи эдик. Агар биронта китобни мутолаа қилаётган бўлсангиз, уни бошидан охиригача ўқиб чиқишни бошланг.

Умумий тарзда назар солиш, сизга китоб мавзусини англаб етишингизга ёрдам беради. Ҳар бир боб ўша мавзуга қандай ҳамкорлик қилаётганини ўзингиздан сўранг. Гуруҳингиз ўрганадиган парчага матн ичидаги маъносига алоҳида эътибор беринг. Агар китоб бир ўқиб чиқишга кўплик қилса, ҳар бир параграф ва боб сарлавҳаларига алоҳида эътибор берган ҳолда мавзуларини яхшилаб кўздан кечириб, белгилаб чиқинг. Олиб бориладиган дарс парчасини қайта ва қайта ўқиб чиқииш фойдадан холи эмас.

Шу билан бирга парчанинг асосий фикрини топишга ҳаракат қилинг. Кейин эса, унинг қисмлари бу асосий фикрга қандай ҳамкорлик қилаётганини аниқланг. Бу жойда сизнинг асосий мақсадингиз, муаллифнинг аслий тингловчиларга нима деяётганини ва нима учун мана шу фикр ёзилганини тушунишдир. Парчанинг асосий мавзусини ва аслий тингловчиларга нима демоқчи эканлигини ва улар томонидан қандай қўлланганлигини тушуниб етгач, бугунги кундаги ўхшаш шароитларда қандай маънога эга эканлигини ва қандай қўлланиши кераклигини ўйлаб кўринг. Ўзингизнинг ва тингловчиларингизнинг эҳтиёжларига нисбатан нима дейди? Қандай далда, маслаҳат, буйруқ ёки ваъдаларни таклиф қилади? Шуларни ўрганинг ва бошқаларга ўргатинг. Шу билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.najot.com яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top