Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, мен яна сиз биродарларим билан радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада дийдор учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тинглаб дам олинг. Муқаддас каломда фаришталарни ифода этувчи тўртта сўз ишлатилган. Ана шу сўзларнинг ҳар бирини алоҳида муҳокама қилиш билан бу бўлимда фаришталар ҳақида ўрганишни бошласак. Азиз биродарлар, “фаришта” сўзи эски ибронийчада “малак” сўзи деб ифодаланади, оддий қилиб айтганда “элчи” деган маънони билдиради.
Бу сўз одам юборган элчига ёки Худонинг элчисига нисбатан айтилиши мумкин. Одам юборган элчига нима учун ўхшатиш мумкинлигини 3 Шоҳлик китобининг 19 боби 2 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин. Энди нима учун Худованд юборган элчисига ўхшатишимизнинг сабабини ҳам бир оят билан тасдиқлаб ўтсак. Ушбу оятни Ибтидо китобининг 28 боби 12 оятидан ўқиб кўрайлик: “У ухлар экан, тушида тик турган нарвонни кўрди. Нарвоннинг бир учи ерга, бир учи осмонга тегиб турар, Худонинг фаришталари эса ундан чиқиб тушаётган эдилар”. Азиз биродарлар, хуллас ушбу сўзнинг асосий маносини жамлаб айтадиган бўлсак, “пастга юборилган” деганидир.
Бу сўз Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забур китобида 103 маротаба келтирилади. Юнонча “ангелос” сўзи Янги Аҳдда 175 марта учрайди. “Ангелос” сўзи ибронийча “малак” сўзи билан ўхшаш. Бу сўз ҳам асосий маъносига кўра “элчи” деганидир. Муқаддаслар фаришталар шунингдек “муқаддас” деб ҳам юритилади. Бу ҳақида Забур китобининг 88 боби 5 ва 7 оятларидан ўқиб оласиз деган ўмиддамиз. Азизлар, “муқаддас” дегани уларнинг Муқаддас Худога хизмат қилиш учун “ажратилганликларини” билдиради. Фаришталар “само лашкарлари, самовий кучлар” ёки “самовий мавжудотлар” деб ҳам аталадилар.
Бу ҳақида эса Забур китобининг 88 боби 6 оятида ва 1 Шоҳлик китобининг 17 боби 45 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин. “Само лашкарлари, самовий кучлар” самода Худонинг атрофида ҳамиша парвона бўладиган миллионлаб самовий мавжудотлардир. Мисол учун Ишаъё китобининг 31боби 4 оятида “Қудратли” деган сўз “Қудратли Худонинг лашкари” деган маънони билдиради. Қудратли Худо ўғиллари Муқаддас каломнинг баъзи жойларида фаришталар “Худо ўғиллари” деб ҳам аталади. Улар Худонинг ижоди бўлганликлари учун, Унинг ўғиллари ҳисобланадилар. Фаришталар руҳий мавжудотлар ҳисобланади. Вақти-вақти билан улар одамларга инсон қиёфасида кўринишлари мумкин. Ибтидо китоби 18 боб 2 ояти.
Бироқ шунга қарамай, улар барибир “руҳ” деб айтилаверадилар. Бу фаришталар биз, инсонлар каби танага эга эмаслар деганидир. Шунинг учун ҳам улар баъзи бир масалаларда одамлардан фарқ қиладилар. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз охирлаб қолди. Бизнинг электрон почтамиз ишлаб турибди. Ўз мактубларингизни dilkash@najot.com манзилига юборишингиз мумкин.