Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сизлар билан радио эфир орқали ғойибона бўлса-да учрашаётганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Сизлар билан “Дилкаш” радиоси. Марҳамат тингланг. Микойил фаришта бош фаришта ва яна буюк ҳимоячи ҳам деб аталган. Микойил бош фаришта деб тан олинган ягона фариштадир. У бу мартабага эга бўлган бирдан-бир фариштадир. Бош фариштанинг вазифаси Исроилни ҳимоя қилишдан иборат бўлган. Азиз биродарлар, Худованднинг Ўзи Микоилга айнан шундай топшириқни берган эди.
Демак биламизки, ҳар бир фаришта Худованд учун ҳар-хил хизматларни бажаради ва шу орқали Уни улуғлашга ҳаракат қилади. У “Исроилни ҳимоя қилувчи Микойил” деб айтилган Дониёр китобининг 10 боби 21 оятида. Микойил илк ҳимоячилардан бири бўлган. Бу Худо фаришталарининг олий табақаси ҳисобланса керак. Эфесликларга мактубининг 3 боби 10 оятида Муқаддас калом “самовотда ҳоким бўлган кучлар” ҳақида гапиради. Кўпчилик Муқаддас китоб изланувчилари бу жумлани бошқарувчи фаришталар, деб талқин қилиш мумкин деган тахминга борадилар.
Нима бўлганда ҳам, бу тоифадаги фаришталар ҳақида бошқа маълумотлар йўқ. Микойил исмининг маъноси “Ким Худо суратига ўхшаш?” деганидир. У юқорида айтиб ўтганимиздай, Муқаддас каломда айтилган бирдан-бир бош фариштадир. Микойил Исроилнинг ҳимоячиси бўлиб, Буюк мусибат пайтида у шайтон ва унинг хизматкорларига қарши Исроил номи ҳаққи уруш эълон қилади. Бу ҳақида Ваҳий китобининг 12 боби 7 ва 9 оятларидан ўқиб олишингиз мумкин.
Микойил, шунингдек, ҳазрати Мусонинг жасади ҳақида иблис билан баҳслашади, аммо уни қарғашга журъат қилолмайди ва ҳукм қилишни Худога топширади, деб ёзади Яҳудо китобининг 1 боби 9 ояти. Келинг азиз биродарлар, ушбу оятларни биргаликда ўқиб кўрамиз: “Ҳатто бош фаришта Микоил Мусо пайғамбарнинг жасади ҳақида иблис билан баҳслашганда, иблисни қарғашга журъат этолмай, фақат Раббим сенинг адабингни берсин, — деган эди. Иегова гувоҳлари эса Микойилни Исо Масиҳга қиёслайдилар.
Бироқ бундай қараш Раббимиз Исони шайтоннинг олдида ожиз қилиб кўрсатиб қўяди. Шу сабабдан бундай тушунчани тўғри, деб қабул қилолмаймиз. Жаброил унинг исми “Худонинг одами” ёки “Худо қудратли” деган маънони билдиради.
Жаброил фаришта ҳақидаги Муқаддас Калом оятларининг ҳар тўрттасининг бирида у Осмон Шоҳлиги режалари ҳақида хабар берадиган Худо элчиси сифатида қайд қилинади. У пайғамбарлар ва Исроил халқига кўриниб, уларга Худонинг Ҳазрати Исо ва Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги режаларини тушунтириб беради. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг электрон поятамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.