3:53

Руҳий ғалаба 290

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, Худованд биз имонлиларга радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашишга имконият бермоқда, шу имконият учун миннатдормиз. Ҳазрати Довуд Шоулдан қочиб, филистийликлар томонга кетган пайтда фаришта уни танасини ҳавф-хатардан қўриқлаган эди, деб ёзади Забур китобининг33 боби 7 оятида. Фаришталар Худо халқи душманларининг ҳар қандай режаларини барбод қила оладилар. Шу билан бирга фаришта Худодан паноҳ излаган ҳар бир кишини жисмоний зарар кўришдан асрайди.

Азиз радио тингловчи биродарлар, ёдингизда бўлса, фаришталар қамоқда ўтирган ҳаворийларни ва шу билан бирга Бутрусни ҳам ажойиб тарзда озод қилган эди. Азиз биродарлар, Худованд Ўз сўзида содиқ, шунинг учун ишонч билан айтишимиз мумкин-ки, фаришталар бугунги кунда ҳам ҳар биримизни асраб авайлашга қодир.

Буюк Мусибат кунларида улар бир юз қирқ тўрт минг кишини ҳимоя қилади, деб ёзилган Ваҳий китобининг 7 боби 1оятидан то саккизинчи оятигача бўлган жойларида. Азиз биродарлар, фаришталар бизнинг жисмоний ҳолатимиз ва нима еб, нима ичишимиз ҳақида ҳам қайғуради. Ёдингизда бўлса, фаришта узоқ йўл туфайли ҳолдан тойган Илёс пайғамбарнинг қорнини тўйғазган ва ташналигини қондирган эди.

Денгизда тўфон турган пайтда фаришта Павлусга дадиллик бағишлайди ва Исо Масиҳ ҳақида шоҳидлик қилиш учун Римга эсон-омон етиб олишини айтиб, ҳаворийга далда беради. Бундан ташқари фаришта ҳабашистонлик амалдорга Нажоткор ҳақидаги Хушхабарни айтиш учун Филиппни Ғазага жўнатади. Фаришта ҳаворий Бутрус билан юзбоши Корнилийни учраштиради. Бу учрашув туфайли мажусийлар ҳам нажотга эришадилар. Бутруснинг озод бўлиши учун қилинган дуолар Худога етиб боради ва У Ўз фариштаси ёрдамида уни озод қилади. Дониёр пайғамбар қилган дуоси учун Худодан жавоб олган пайтда, Жаброил фаришта бу жавобни унга тушунтириб беради. Азиз биродарлар, халқимизда бир ажойиб гап бор, яъни ҳар бир инсоннинг икки елкасида фаришта ўтиради деган гап. Бундан ташқари яна айтишади-ки, ҳар бир гапирган гапингни ўйлаб гапир, чунки фаришталар “омин” деб айтади деган гаплар. Бундай гаплар қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини мен аниқ билмадим. Лекин ўйлайман-ки, нотўғрилигидан кўра кўпроқ хақиқатга яқинга ўхшайди, азиз биродарлар.

Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек, хаворийларнинг ва бошқа инсонларнинг хаётларида фаришталар кўплаб ишларни амалга оширгани бизга маълум. Азизлар, фаришталар биз имонлиларни Осмон Шоҳлигига кўчиб ўтишимизда ҳар биримизга ёрдам беради. Луқодан Хушхабар китобининг 16 боби 22 оятида ёзилишича, Лазар исмли гадой ўлгач, фаришталар уни Иброҳимнинг олдига олиб боради. Балки Худо шу йўл билан ердаги ҳаётдан кўз юмган имонлиларга “бадани ғурбатсаросидан чиқиб, Раббимиз ҳузуридаги ватанга кўчишларини” амр қилса керак. 2 Коринфликларга мактуби 5 боби 8 ояти. Азизлар, шу ерда сизлар билан хайрлашиб, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top