3:43

Худонинг сўзи 220

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Биринчи ўринда Раббимиз Исо Масиҳ хочда Худо билан муносабатни қайта тиклашимиз учун Ўз қонини тўкди. Абадий ҳаетга У билан муносабат қилиш орқали борилади. Муносабат қилиш эса ўз навбатида ибодат қилишимиз кераклиги ҳақида гапиради. Худога ишониш — У билан муносабат борлигини билдиради. Муносабат эса бу мулоқoтдир.

Худо билан мулоқoт бу Худо ва инсонлар билан тўғри муносабат қуришни ўз ичига олади. Ибодат бу руҳимиз билан Худо билан гаплашмокдир. Кўпинча кўришимиз мумкин, айрим биродарларимиз фақатгина жамоатларда ёки уйида овқатланиш вақтида ибодат қилади холос. Ибодат шундай табий равишда бўлиши керак-ки, масиҳий инсон истаган вақтида ибодат қилсин. Масиҳий инсон ибодатга шунчалик чанқоқ бўлиши керакки, гўё қорин оч қолганда овқатланишни қанчалик истасак, ибодат қилишга ҳам шунчалик хоҳиш истак туғилсин. Ибодатда Унинг Руҳи билан бизнинг руҳимиз бирлашади.

Ибодатда биз Худодан куч оламиз. Ибодат вақтида Худо бизга гапиради, гуноҳимизни курсатади. Ҳар кандай оғир вазиатдан чикиб кетиш учун йўл кўрсатади. Ибодат – доимий булиши шарт. Ибодат учун жой ва вакт ажратиш керак. Жой — ҳеч ким халақит бермайдиган, тинч жой булиши керак. Вақт — ўз вақтида қилинмаган ибодатдан масиҳий ҳузур ололмайди. Бу фикримизни тасдиғи сифатида Забур китобининг 87 боби14оятини ўқиб кўришингиз мумкин. Доимий равишда ибодат қилиб юрган масиҳийни зеҳни уткир бўлишига ишонамиз.Чунки шу инсоннинг туйғуси яхши ва ёмонни, гуноҳ ва солиҳликни фарқ қила олади.

Худо билан муносабати жуда якин инсонгина чин кўнгилдан ибодат қила олади ва ўз ибодатидан асло чарчамайди. Шу билан бирга у инсон ўзининг ҳаетида Худо нима иш қилишини англай олади. Ибодат бизга халқ учун шафоат қилишга Худодан берилган. Азиз биродарлар, ибодатларимизда доимо халқимиз учун, Ватанимиз учун Худодан сўраб туриш ёдимиздан чиқмаслиги зарур. Бу хайрли иш, Худога мақбулдир. Биз халқимиз учун ибодат қилмаганимизда Худога қарши гуноҳ қилаетган бўламиз. 1Шоҳликлар китобининг 12 боби 23 оятида Шомуил пайғамбар шу хусусида гапирган эди.

Бундан ташкари биз бир-биримиз учун килинадиган ибодатларга муҳтожмиз. Фақатгина ўз яқинларимиз ёки биродарларимиз учунгина эмас, балки имонсиз инсонларнинг нажот топиши учун ҳам тинимсиз ибодатда бўлишимиз керак. Калом – бу Худонинг инсонларга юборган Сўзи ва мурожаати. Калом оркали биз Худонинг тириклигини ва кимлигини англай оламиз. Калом оркали биз Худонинг бизга булган муносабати, режаси ва Унинг кўз унгида кай даражада қадр-қимматлигимизни тушуна оламиз. Азизлар, Худованднинг каломини ўқиш ва ибодат қилиш ҳар бир масиҳий учун ўта муҳимдир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top