Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, кичик уй гуруҳлари мавзусидаги эшиттиришимизни яна давом эттирмоқчиман. Биз Раббимиз Исо Масиҳни бошқалар билан суҳбатлашётганида камдан-кам ёлғиз кўрамиз. Хушхабарда шунақа вазиятлар саноқлидир: масалан самариялик аёл ва Никодим. Шу иккита вазиятда, улар Унинг издошлари бўлишлари учун, Исо шу инсонларга унинг кимлигини тушунтириб беряпти.
Бу Xушхабар айтиш пайти эди ва шу вазиятда Исо иккита инсон билан ҳоли қолишининг сабаби, бу махсус вазият уларнинг жамиятида содир бўлди. Бошқа тарафдан, биз РаббимизИсо Масиҳни ўқитаётганига ва устозлик қилаётганига қарасак, У кичик гуруҳда эди. Исо халқни ўргатётганда кўпинча очиқ жойларда, яъни Палестин шаҳарларининг далаларида ёки қишлоқларида бўлар эди. Агарда одамларни бирма-бир шогирд қилса, бу зўр бўлар эди, Xушхабарда Исо билан шахсий шогирдлик ёзилган бўлар эди, аммо у ерда шундай ёзувлар йўқ. Исонинг ердаги хизмати давомида, балки, У битта шогирди билан ўтказган пайтлар бўлгандир.
Аммо Xушхабарда Исонинг фақатгина битта шогирд билан юриши ҳақида кўрсатилмаган. У кўпинча ўн иккитаси билан ёки ҳалойиқ билан, ёки, айрим пайтда, у шогирдларининг кичикроқ гуруҳи билан доимо бирга эди. “Нима учун шундай?” деган муҳим савол пайдо бўлади. Раббимиз Исо тайинли ўзгариш учун бирма-бир шогирдликнинг қийинчиликларидан кўра, тенг равишдаги устозликнинг фойда тарафларини тушунар эди. Ўзини атрофини ёпадиган жамиятларда шахсга кўпинча маҳалла қанчалик муҳимлик тушунчаси етишмайди. Шунинг учун, Исо кичик ва бир-бирига яқин маҳалла шароитида ўқитди, деб айтишимиз мумкин.
Бир-бирига яқин бўлган инсонларнинг битта гуруҳга муҳтожлиги ҳаёт давомида, Раббимиз Исо билан юришда, бу ҳар даврларда ва ҳар юртларда бўлади. Тенг шогирдлик бизнинг Раббимиз Исода ўсишимизнинг етуклигига олиб келади. Биз бошқаларга муҳтожмиз. Тенг устозлик чуқур муносабатлар учун жуда муҳимдир, сабаб — кичик гуруҳда битта инсон бошқаларнинг дунё қарашидан ҳимояланмагандир. Ва улар таъсирчан ва очиқ бўлишга чақирилган, ва бир хил вазиятдан ўтаётганлар орқали синалиши мумкин, шу нарсалар етукликка олиб келиши мумкин. Аслида, жамоанинг иймони бу энг муҳим йўллардан бири бўлиб, бу Худо Исони бизни яраштириш учун танлаган йўлдир. Азиз радио тингловчи биродарлар, шунинг учун кичик уй гуруҳларининг ичида ҳам шогирдлик жуда муҳим масала саналади. Баъзи пайтларда шогирдларимиз биздан кўра чаққонроқ бўлиб, ўзининг устозидан ўзиб кетиши мумкин. Шундай ҳолларда, устознинг юрагини ҳасад эмас, аксинча, хурсандчилик тўлдириши керак. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: dilkash@ najot.com Ушбу электрон почтамизга ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз радио тингловчи биродарлар.