3:45

Руҳий ғалаба 297

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, албатта фаришталар руҳий мавжудотлар ҳисобланади. Вақти-вақти билан улар одамларга инсон қиёфасида кўринишлари ҳам мумкин. Ибтидо китобининг18 боби 2 оятини кўрсак, айни шуни гувоҳи бўлишимиз мумкин: “Иброҳим бир қараб, рўпарада уч киши турганини кўрди. Иброҳим уларни кўриши биланоқ чодир эшигидан туриб, уларни кутиб олгани чопди-да, ергача эгилганча таъзим қилди”.

Албатта азиз биродарлар, ушбу бобни тўлиқ ўқиб чиққанимиздан сўнг, шу уч киши фаришта эканлигига амин бўламиз. Худованд ушбу уч фариштани Иброҳим бобомиз олдига махсус топшириқ билан юборганига бизда асло шубҳа бўлмаса керак. Азиз биродарлар, бироқ фаришталар шунга қарамай, барибир “руҳ” деб айтилаверадилар. Ибронийларга мактубининг 1 боби 14 оятидан гапимизни тасдиғи учун ўқиб кўрамиз: “Ахир, фаришталарнинг ҳаммаси ҳам нажот ворисларига хизмат қилиш учун юборилган хизматчи руҳлардир”. Демак, бундан шуни англаш мумкин-ки, фаришталар биз, инсонлар каби танага эга эмаслар, деганидир. Шунинг учун ҳам улар баъзи бир масалаларда одамлардан фарқ қиладилар.

Мисол учун, никоҳ қурмайдилар, деб ёзади Марк Хушхабар китобининг 12 боби 25 оятида. Бундан ташқари шунингдек, фаришталар ҳеч қачон ўлим кўрмайдилар ҳам. Луқо китоби 20 боби 36 ояти. Фаришталар Худованд томонидан яратилган мавжудотлардир. Ҳазрати Довуд ўз саноларида Худо ва Унинг ижодини олқишлашга бутун оламни чақиради. Худо Ўз Каломи орқали самовий мавжудотлар билан бир қаторда фаришталарни ҳам яратган, деб ёзади Забур китобининг 148 боби 2 ва 5 оятларида. Худо уларни яратган пайтда фаришталар Раббимизга ҳамду-санолар куйлаган эдилар. Яратган Эгамиз фаришталарни Ўзига ҳамду-сано ва олқишлар айтиши учун яратган, деб ёзади Колосаликларга мактубининг 1 боби 16 оятида.

Фаришталарнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида сон-саноқсиз қилиб яратилган. Колосаликларга 1:16 да айтилишича, фаришталарнинг яратилиши бир вақтнинг ўзидаёқ содир бўлган. Худо Каломига кўра, яратилиш узоқ вақт давом этадиган жараён бўлмаган. Фаришталар фарзанд кўрмайдилар. Шу боисдан, уларнинг сони ўзгармай қолаверади. Муқаддас Каломда уларнинг сони “лак-лак фаришталар тумонати”, деб таърифланади. “Лак-лак” сўзи грекча “муриазин”. Ушбу сўзни Ваҳий китобиниг 5 боби 11оятида учратишимиз мумкин. Бу ерда у фаришталарнинг сон-саноқсиз эканлигини билдиради. Фаришталар ўз мавқеъларига кўра одамлардан устун турадилар.

Инсоният одам танасида мужассам бўлган Исо Масиҳни ўз ичига олган ҳолда “малаклардан андак паст” ҳисобланади. Улар ҳеч қачон ўлим кўрмайдилар ва шу жиҳатлари билан ҳам инсонга хос чек-чегаралардан ҳолидирлар. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз охирлаб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна соғ-омон учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top