3:37

Худонинг сўзи 231

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, Сонлар китоби ҳақида ҳам бир оз суҳбатлашсак. Нима учун ушбу китоб Сонлар китоби деб аталади? Демак, халқнинг икки марта саналгани учун Сонлар деб аталади. Мусо Исроил халқи Синай тоғидан чиқмасдан олдин халқни санаган. Йигирма ёшдан ошганлардан урушга яроқли бўлганлар ёши олти юз мингта эди. Тахминан эса йигирмадан кичик, аёл ва кексаларни санаса — икки юз эллик миллионта эди.

Улар ғалаба қозониб, хурсандчилик билан Қадаш-Варнага етиб боришди. У ерда Исроил халқи Хононни текшириш учун айғоқчиларни юборди. Ҳар қайси қабиладан бир кишини танлаб, ўн иккита айғоқчи қирқ кун давомида Ханонни ҳамма ерини текшириб келишди. Натижа эса икки томонлама бўлди. Ўнта айғоқчи: “Биз бора олмаймиз, Ханон халқи инсонлардек бўлса, Исроил эса уларнинг олдида чигирткадек,” дедилар. Аммо Ёшуа ва Халеб кийимларини йиртиб: “Биз кириб у ерни босиб олишимиз мумкин” деди. “Биз инсон бўлсак, улар эса нондек,” деди.

Одамлар эса уларни эмас, кўпчиликни, яъни шу ўн кишини эшитдилар. Исроил халқи ҳам кўпчиликнинг гапига қулоқ солди. Улар кечаси билан аччиқ йиғлаб, ишончсизлик билан Худо ва Мусодан нафратланганида, Худо улардан менсимаслик ва ҳақоратни кўрди. Худо уларнинг ишончсизлик ва бўйсунмаслигини ҳукм қилди. Текширган бир кунни бир йилдан санаб, уларни қирқ йил саҳрода дарбадар бўлишига ҳукм қилди. У Мўоб текислигига етиб бориб, яна бир марта ўз халқини санайди. Мисрдан чиққанида йигирма ёшдан кичик ва саҳрода туғилган янги авлоддан ташқари қирқ йил давомида яшаб қолган одам фақат Мусо, Ёшуа, Халеб эди.

Сонлар китобида биз инсонлар ўз кучимиз билан Худонинг сўзида яшаш мумкин эмаслиги ҳақида ёзилган. Инсон фақатгина тўлиқ Худога ишонсагина, Худованднинг мақсадига етиши мумкин. Нима учун қонунни қайта-қайта хитоб қилиш керак эди? Синай тоғида қонунни олган авлоднинг ҳаммаси ўлиб кетди. Мисрдан чиққанда йигирма ёшдан кичик бўлган болалар, саҳрода дарбадар бўлган туғилган болаларда қонунни эшитиш учун имкон йўқ эди. Қирқ йил саҳрода юришдан тўхтаган, Хонон олдидаги Мўоб текислигига етиб борганида Мусо қонунни янги авлодга хитоб қилди. У жуда ҳам умид қилган эди. Мусо Хонон ери кўринадиган Небо тоғига чиқиб ўлди.

Қонун китоби Хононга кирадиган Исроил халқларга фақат Худони эслаб бўйсуниши марҳамат эканлиги ҳақида ёзилган. Азиз радио тингловчи биродарлар, баъзида Худованднинг кўрсатганлари инсоннинг кўз ўнгида амалга ошмасдек кўринади. Лекин Худованд нимани инсонга кўрсатса, ишонаманки, ушбу йўл энг тўғри йўлдир. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Мен сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтишни жоиз деб билдим, манзилимиз: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top