3:28

Уй гуруҳлари 146

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Азизлар, сиз билан шундай эфир орқали бўлса-да дийдор учраша олганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг бугунги эшиттиришимиз давомида кичик уй гуруҳлари динамикаси ҳақида суҳбатлашсак. Демак азизлар, ҳар бир кичик уй гуруҳларида ўзларининг олдига қўйган асосий мақсадлари бўлади. Масалан, ўзингизнинг кичик уй гуруҳни етаклаш учун принципларни гуруҳингиз аъзолари учун ифодалаб беринг.

Масалан, кичик уй гуруҳларида тез-тез учраб турадиган муаммоларни бартараф қилиш ва энг муҳими шундай муаммоларни келиб чиқишига йўл қўймаслик учун гуруҳ аъзоларининг бир оиладек аҳил бўлишлари муҳимлигини биродарлар билан тез-тез гаплашиб туриш керак. Гуруҳ аъзолари ҳам ўзларини эркин ҳис этишларига имкон бериш лозим.Ўз саволларингизга ўзингизнинг жавобларингизни, фикрингизни ёки гуруҳнинг ўрнига ўз ҳиссангизни қўшишда хатоликка йўл қўмасликка ҳаракат қилинг. Бундай кўринишлар гуруҳ аъзоларининг кейинчалик кўнгли совишига олиб келиши мумкин.

Имкон қадар гуруҳингиз аъзоларининг гапиришига имконият беринг. Бунинг учун ўз саволларингизни, агарда керак бўлса, бошқатдан бир неча бор қайтаринг. Айрим пайтларда кичик уй гуруҳи аъзоси саволларга жавоб беришда қийналиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса албатта онсонроқ жавоб бериш учун саволни яна бошқача гапиринг. Бу ҳам одамнинг камчиликларини бартараф қилишга ёрдам беради, деб умид қиламиз. Ҳурматли биродарлар, кичик уй гуруҳларида ҳар хил биродарлар бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир инсоннинг қадриятини ҳурмат қилинг.

Ҳар бир инсон ўзининг шахсий фикрларига ва тушунчаларига эга бўлиши учун доимо дўстона муносабатда бўлишга ҳаракат қилиш керак. Сиз у одам сиздек фикрлашини эмас, унинг ўзи қандай фикрлаши ҳақида билишингиз керак! Азиз етакчи, аъзоларнинг турли саволлари ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан йиғилиш, яъни гуруҳларнинг учрашуви давомида саволлар учун ҳам етарли вақт ажратинг. Баъзи пайтларда ўзингиз гуруҳ аъзоларидан савол сўранг ва одамлар жавоб беришларини кутинг. Агарда маъно тушунарсиз бўлса, саволни бошқача қўйишдан уялманг. Агарда ҳеч ким жавоб бермаса, бир одамни танланг, аммо аниқ билингки, шу инсон жуда уятчанг бўлмасин! Азизлар, ёдингизда бўлсин: тўғри жавоб ёки уларнинг саволларини қўллаб-қувватланг. Гуруҳингизда суҳбат ўтказилишига доимо далда еринг.

Сизнинг далдангиз гуруҳ аъзолари учун жуда муҳим. Ҳар хил дунёқарашлар гуруҳ аъзоларининг қизиқишини ва фикрлашини ривожлантиради. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азиз биродарларимиз билан хайрлашишдан аввал сизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top