3:49

Худонинг сўзи 237

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да соғ-саломат учраша олганимиз учун Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Бизларни жазодан қутқариш учун ҳамда Худо олдида оқлаш учун Қон тўкилди. Худованд биз қилган ёмон ишларни, асло

“ҳа майли, кечирвораман” деб айтмайди. Тўкилган қонни кўргани учун У бизларни кечиради. Демак, Қон биринчи навбатда Худо учун тўкилди, биз учун эмас. Азиз радио тингловчи биродарлар, агар Масиҳ тўккан Муқаддас Қонининг баҳосини билмоқчи бўлсак, биз биринчи навбатда бу Қоннинг Худо олдида қандай қадр-қимматга эга эканлиги ҳақида ўйлашимиз керак.

Азизлар, агар Худо олдида унинг қадр-қимматини билмасак, у биз учун ҳам ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Қадимги Аҳд даврида ҳар йили бир марта бутун Исроил халқи қилган гуноҳлари учун қурбонлик қилинар, қурбонлик қони эса Чодирнинг Муқаддаслар Муқаддаси хонасига олиб кирилиб, Худо олдида етти марта сепилар эди. Қурбонлик ҳамманинг кўз ўнгида қилинар эди. Лекин Муқаддас чодирга фақатгина олий руҳоний кирар эди. Азизлар, Худованднинг Ўзи бу хонага бошқа ҳеч бир зотнинг киришига йўл қўймас эди. Энди “нима учун?” деган табий бир савол туғилади.

Чунки олийруҳоний гуноҳларимих учун тўлов тўлаган Раббимиз Исо Масиҳнинг прототипи эди. Азизлар, келинг Муқаддас Каломдан бир оятни биргаликда ўқиб кўрамиз. “Энди эса…Масиҳ…қўл билан қурилмаган, яъни бу дунё ижоди бўлмаган буюкроқ ва мукаммалроқ чодирдан ўтиб борди. Масиҳ такалар ва бузоқларнинг қони билан эмас, балки Ўз Қони билан муқаддас маконга бир марта кириб, бизлар учун абадий нажотни қўлга киритди”. Ибронийларга мактубининг 9 боби 11 ва12 оятлари. Шундай қилиб, олийруҳоний гуноҳларга тўлов тўлайдиган ягона Раббимиз Исо Масиҳнинг прототипи эди.

Ундан бошқа ҳеч ким Чодирга на яқинлаша оларди, на кира оларди. Ундан ташқари олийруҳоний Чодирга кирганида фақат битта вазифани адо этиш учун кирар эди. У Худога Қон қурбонлигини, Худони қониқтирадиган қурбонликни олиб кирар эди. Азиз биродарлар, ушбу маросим одамларнинг кўзидан йироқроқда бажариладиган, Худо ва олийруҳоний орасида қилинадиган аҳд эди. Азизлар, чунки Худо шундай деб айтган эди. Демак, Қон энг аввало Худо учун тўкилар эди. Худди шунингдек Мисрда ҳам ўлимдан омон қолиш учун Исроил халқи Фисҳ қурбонлигини сўйишлари керак эди. “Қон эса сизларнинг уйларингизни кўрсатиб турадиган белги бўлади. Мен Қонни кўраман ва сизларни четлаб ўтаман. Мисрни урганимда ҳеч бузғунчи офат сизларга тегмайди”. Чиқиш китоби 12 боби13 ояти.

Эшикнинг ташқарисига, яъни кесакисига суртилган Қон белги аломати эди. Бу вақтда эса Исроил фарзандлари уйнинг ичида ўтиришлари ва қурбонлик гўштини ейишлари керак эди. Худо: “Мен сизларни кўраман ва четлаб ўтаман”- деб айтди. Азизлар, шу жойда мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top