Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандман. Навбатдаги эшиттиришимиз эфирда — марҳамат, тинглаб ором олинг. Азиз радио тингловчи биродарлар, содир этилган гуноҳлар учун нўқсонсиз, бегуноҳ ҳаётнинг ўлиши ва шу билан бирга муқаддас қон тўкилиши шарт эди. Чунки Худованд айнан шу йўл билан инсонларнинг гуноҳларини кечириши мумкин бўлган.
Ахир ушбу дунёда ҳам содир этилган ҳар бир жиноят учун жазо муқаррар-ку. Бундан ташқари, содир этилган жиноятнинг турларига қараб кишига жазо белгиланади. Инсон ҳаёти унинг қонида, қон эса менинг гуноҳларим учун тўкилиши керак эди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, буни Худованднинг Ўзи талаб қилган эди. Азиз радио тингловчи биродарлар, қон тўкилиши орқали унинг адолати амалга ошади. Худованднинг Ўзи шундай деб айтган эди: “Мен Қонни кўраман ва сизларни четлаб ўтаман”. Раббимиз Исо Масиҳнинг тўкилган Муқаддас Қони эса Худовандни тўлиқ қониқтиради. Азизлар, биз имонга келишимиздан аввал, виждонимиз бизни асло безовта қилмас эди.
Чунки сабаби ҳар биримизга яхши тушунарли. Тавба қилиб Худодан кечирим олмаган ҳар бир инсон Худога тегишли эмас. Шайтоннинг қуллиги остидаги инсондир. Мана шунинг учун ҳам инсон ўзи содир этган гуноҳлари учун асло безовталанмайди. Кейинчалик инсон тавба қилиб Худодан кечирим олгандан сўнг, у Худованднинг бенуқсонлигини, поклигини кўриб, гуноҳнинг жирканчлигини кўрганимиздан сўнггина виждонимиз тўла уйғонади. Инсон баъзида ўзининг гуноҳкорлигини тушуниб етиши унда кучли айбдорлик ҳиссини ҳам уйғотиб юбориши мумкин. Бу эса ҳар қандай инсонни ҳам жуда қийин аҳволга солиб қўяди.
Ана шундай пайтларда кўпчилигимиз Масиҳнинг Қонидаги таъсирни кучини назаримиздан четда қолдирамиз. Азизлар, баъзида инсон содир этган гуноҳлари унинг кўз ўнгида шунчалик катта кўринади-ки, ҳатто “Худованд энди мени кечира олмайди, Масиҳнинг қони гуноҳларимини юва олмайди” деган фикрларга ҳам борамиз. Бунга эса ягона сабаб Масиҳ Қонини Худованд олдида қанчалик қимматга эга эканлигини тан олмаслик сабаб бўлади. Азиз радио тингловчи биродарлар, шунга ўхшаш пайтларда асло ҳис-туйғунгизга суянманг.
Чунки тўкилган Қон биринчи галда Худованд қониқиши учун тўкилган. Қонни биринчи галда Худованд кўради. Бизлар эса Қонни Худованд қандай қадр-қиммат билан қабул қилган бўлса, шундайлигича қабул қилишимиз керак. Муҳими, ана шу тўкилган Қон эвазига Худованд аниқ кечирим бера олади. Тавба қилиб Худодан кечирим сўраган киши эса асло четда қолиб кетмайди. Яна муҳим бир жиҳати, Масиҳ Қони биз гуноҳкорлар учун қанчалик аҳамиятга эгалигини тушуниб етишимиздир. Азизлар, тингловчилар, шу ерда мавзумиз ҳам ниҳоялаб қолди. Ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сизларга яна бир бор эслатиб ўтсам. Манзилимиз: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.