Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан: марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи биродарлар, ер куррасининг асосий қисми билан тамомила алоқаси узилган Тинч океанининг чекка бурчагида жойлашган майда оролларда яшовчи одамлар ҳам бутунлай нопоклик, қаҳр-ғазаб ва бутпарастликка ботганлиги маълум бўлмоқда. Иблиснинг излари барча соҳилларда мавжуддир.
Шайтон ҳам одамзод оёғи етмаган жойларгача бора олади. У ҳам бутун одамзодни Худодан узоқлаштириш учун бор кучини сарфлашга тайёр турибди. Азизлар, ҳозиргина келтириб ўтган жойимиздаги туб аҳоли қанчалар билимсиз бўлмасин, улар ҳам доимо гуноҳга яқин бўлиб келганлар. Тўғрироғи, улар ҳам гуноҳ ишларни ҳеч қандай босимсиз бажариб келишмоқда. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Ягона сабабларидан бири, уша жойдаги инсонлар ҳам гуноҳ ичида дунёга келгандир. Уларнинг ҳам томирларида Одам Ато ва Момо Ҳавонинг қони оқмоқда.
Азиз биродарлар, баъзи динларнинг одати бўйича дин бошлиқлари бошқа инсонларнинг гуноҳларини кечиришади. Аслида шу кечирувчи инсоннинг ўзи ҳам кечиримга муҳтож инсон. Шундай экан наҳотки, гуноҳдан ҳоли бўлган бирорта ҳам эркак ёки аёл топилмаса? Бегуноҳ ва олижаноб инсонлар наҳотки йўқ бўлса? Худованднинг буйруқларини тўла бажо келтириб, бутунлай бегуноҳ яшаш мумкин эканлигини исботлаган бир неча инсон наҳотки топилмаса? Йўқдир, халқимизда бир мақол бор. Агар кундузи чироқ ёқиб қидирсангиз ҳам гуноҳдан холис бўлган инсонни топа олмайсиз. Бирорта ҳам йўқ.
Энг муқаддас саналган масиҳийларнинг ҳаёти ва таржимаи ҳолига бир назар ташланг. Диққат қилинг, энг яхши ва энг буюк масиҳийлар ўзларининг гуноҳларини чуқур ҳис этишган. Улар ўз нуқсонлари учун оҳ-нола чекиб, қайғу ила зорланганлар. Улар бир овоздан ўзларини гуноҳкор деб ҳисоблаганлар. Улар муқаддасликка қанчалар интилсалар, шунчалик мўмин бўлиб, ўзларини паст тутганлар. Улар қанчалар художўй бўлсалар, шунчалик ўзларининг фақир эканликларини ҳис этиб, шон-шуҳратни ўзларига эмас, балки Масиҳга берганлар.
Юқорида келтирилган далиллар бизни қандай хулосага олиб келади?
Инсон табиатининг нақадар бузилганлиги унинг бу аҳволдан ўзини ўзи ҳеч қачон қутқара олмаслигини исботлайди. Инсоният бундай аҳволдан қутулишга муҳтождир. Лекин гуноҳкор инсон ўзини ўзи ҳеч қачон қутқара олмайди. Инсониятнинг нажот топиши қутқарувчисиз, боз устига қудратли қутқарувчисиз умидсизликка дучор бўлади. У воситачи, гуноҳларни юва оладиган, ҳимоячи бўлиши керакки, токи биз каби гуноҳкорларни муқаддас Худованднинг назарида Унга мақбул қила олсин. Мен эса азиз радио тингловчи, Исо Масиҳдан бошқа ҳеч кимда бундай сифатларни топа олмаяпман. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сизларга айтиб ўтсам: www.najot.com Албатта ушбу сайтимиздан фойдаланинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.