2:43

«Бугунги ризқ-рўзимизни бергин» (Матто 6:11)

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. «Бизга бергин» – деган сўзларни ибодатларимизда жуда кўп эшитиш мумкин! Менга овқат бер! Менга нон бер! Менга иш бер! Менга пул бер! Менга бер, менга бер, менга бер! Баъзи одамларнинг қилган ибодати фақат шундан иборатдир.

Ҳақиқатдан ҳам улар бирон бир нарсага муҳтож бўлмагунларига қадар, умуман ибодат қилишмайди ва уларнинг ибодатлари фақат: «Менга бер!» – деган сўзлардан иборат. Қандай уят! Бундай одамлар Худони фақат улар хоҳлаганларини олганларидагина сахий деб ўйлашади. Улар Худони омбор ёки омонатлар сақланадиган хазина каби кўришади. Улар Унинг олдига фақат бирон-нимага муҳтож бўлганларида боришади.

Худо бизнинг барча эҳтиёжларимизга ёрдам беришни ваъда қилган. У ҳар биримиз учун етарлича озуқага эга. Лекин Худо, биз Ундан хоҳлаганимизни олишимиз учун эмас, аксинча Уни севганлигимиз учун Уни қидиришимизни хоҳлайди.

Худо биздан олишни хоҳлаган бир нима мавжудлигига иқрор бўласиз. У бизнинг муҳаббатимиз ва бизнинг саждамизни хоҳлайди. Худо Уни изловчиларга мукофот беради (Ибронийларга 11:6).

Худо эҳтиёжларимиз ҳақида ғамхўрлик қилади. Ибодат қилаётганимизда У бизни эшитади. “Унинг иродаси билан бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади” (1-Юҳанно 5:14). Агар ибодатимизга: «агар Раббий хоҳласа» сўзларини қўшсак, биз нимаики бўлса, «ҳаммаси» ҳақида ибодат қилишимиз мумкин (Ёқуб 4:15). Бирор нарсани хоҳлаш нотўғри эмас. Қачонки биз эга бўлишни хоҳлаётган нарсамиз Худонинг хоҳишига тўғри келмаслигини била туриб, бу нарсага эга бўлишни хоҳлайверсаккина нотўғри бўлади.

Лекин сиз: “Агар Худо биз ҳақимизда ўзимиздан кўпроқ ғамхўрлик қилса ва биз нимани сўрашимизни билса, унда ибодатнинг нима зарурати бор? Нима учун Худо эҳтиёжларимизга илтимосларимизсиз жавоб бермайди?” – деб савол беришингиз мумкин. Жавоб буюк, ажойиб Худованд ниятининг амалга ошишидадир. Худо инсонларни Ўзининг ишини бажариш учун танлайди. Худо унинг ёрдамини қабул этишни истамаган одамларга ёрдам қилишни хоҳламайди. Мана нима учун ибодат ва имоннинг зарурати мавжуд. Мана қандай қилиб биз Худонинг қўлларини «ечамиз». Ўзимизнинг иродамизни Худованд иродасига бўйсундирамиз ва Худо ибодатларимизга жавоб беради!

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top