Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худо Шоҳлигини ва Унинг ҳақиқатини излаган инсон, ростдан ҳам таъминланармикан? Энди у ўзининг ҳаёти ҳақида ташвишланмаса ҳам бўладими? Албатта, Худо оилаларимизга нима кераклигини билади. Пул ишлаш нотўғрими? Пул сақлаш-чи? Биз хотинимиз ва болаларимиз ҳақида ғамхўрлик қилишимиз лозим эмасми?
Дўстим, Худо сенинг ҳамма эҳтиёжларинг билан қизиқишига, мен сени ишонтиришимга рухсат этгин. У улар ҳақида ғамхўрлик қилади. Худо севгидир ва У сен ҳақингда ҳар қандай одамдан кўра кўпроқ ғамхўрлик қилади. У сенинг оилангга нисбатан ғамхўрлик қилишингни хоҳлайди. Сен хотинингни ва болаларингни севиб, ғамхўрлик қилишингни хоҳлайди. Ҳақиқатан ҳам У ғамхўр бўлгани учун бизни тўғри ибодат қилишга ўргатди. Унинг ибодат қилиш йўлидан боргин ва шундай ибодат қилгин, шунда ҳамма сенинг эҳтиёжларинг ҳал бўлсин.
Римликларга 14:17-19 Исо ўргатгани ҳақида кўпроқ тушунишимизга ёрдам қилади. Павлус шундай деган: «Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан иборат эмас, балки Муқаддас Руҳ бағишлаган солиҳлик, тинчлик ва севинчдир. Ким Масиҳга шундай хизмат қилиб юрса, у Худога мақбул ва инсонларнинг мақтовига сазовордир. Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик».
Исо ҳам, Павлус ҳам, биз муҳимроқ бўлган нарсалар ҳақида ташвишланишимизни ёки унга «интилишимизни» ўргатганлар. Агар биз шундай қилсак, Худонинг Ўзи бизга зарур бўлган кўп «нарсалар» ҳақида ғамхўрлик қилади. Агар биз Шоҳликка эргашсак, озуқа бизга эргашади! Бунинг шундай бўлишини Худо ишончли қилиб қўяди! Бу аҳмоқлик ёки оддийликдек туюлар? Бу аҳмоқлик эмас, лекин бу оддий …. агар сиз имонда бўлсангиз!
Бошқа нарсаларнинг ҳаммасига эргашган киши ҳеч қачон қониқмайди. Улар ҳар куни қудуққа келиб, чанқоғини қондирган аёлга ўхшайдилар. Исо айтган: «Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди» (Юҳанно 4:14). У овқат ва ичимлик ортидан эргашишдан кўра афзал бўлган, ҳаётга олиб борувчи энг яхши йўл ҳақида гапирган.
Худованд Шоҳлигини излаганларнинг ҳаммаси, Худо уларнинг эҳтиёжларини «кундан-кунга» таъминлаши тўғрисидаги ваъдага эгадирлар. Худованд Шоҳлигига ишонч – «кундалик (доимий)» ишончдир! Биз: «Бугунги ризқ-рўзимизни бергин…» – деб ибодат қиламиз (Матто 6:11).
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.