Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Тавба қилишни хоҳлаган одамларни кечириш жуда осон. Лекин кечирим сўрашни истамаганларни кечириш жуда оғир. Сиз ўз кучингиз билан кечира олмаслигингиз аниқ. Чунки инсон руҳи – кечирмайдиган руҳдир. Мана нима учун кечирим муаммосида ибодат ва сажда жуда муҳим. Бизнинг Худо билан муносабатларимиз эзгу бўлиши керак, бундан бизнинг инсонлар билан эзгу муносабатларимиз келиб чиқади. Худо Шоҳлигини ҳамма нарсалардан устун қўйиб, унинг пайида бўлганимиздагина бизга ёмонлик қилганларни кечира оламиз. Мана нима учун бошқаларни кечираётиб, Худо Шоҳлигини излаётганимиз ҳақида гапиришимиз мумкин. Агар биз Худога сажда қилаётган бўлсак, бизга бу муаммода У ёрдам қилади.
Қизиқ, шундай эмасми? Нимага Исо биз кечирим олишимиз учун бошқаларни кечиришимиз кераклигини айтади, шу ҳақида ўйланг. Бизни ҳақоратлайдиганлар учун кечирим изламаймиз. Биз Худодан уларни кечиришини сўраймиз! Биз бошқалардан кечирим қидирмаймиз. Биз бошқаларни кечирамиз! Мана, нима учун охирги сурат нотўғри. Сиз ўз кучингиз билан бошқаларни кечира олмайсиз. Бу ғайритабиий ва инсоний эмас. Бунга юқоридан ёрдам талаб қилади. Бунинг учун Худонинг ёрдами керак. Шунинг билан жавобимиз учун биз биринчи суратга қайтамиз. Худонинг Шоҳлигини ва Худонинг Шуҳратини изланг ва У сизга, ҳатто ўз душманларингизни кечиришга ёрдам қилади. У сизни кечиради!
Шубҳасиз, имонлининг ҳаёти Худодан кечирим ва имондан бошланади. Гуноҳкор кечирим излайди. Худо, у бошқаларни кечирганми ёки йўқми, бундан қатъий назар, уни кечиради. Худо уни ишонгани учун кечиради, у гуноҳ қилишдан тўхтагани учун эмас! Бир куни гуноҳкор ишонади ва энди у гуноҳкор эмас! У энди имонли. Исо бу ҳақида Матто Хушхабари 6:5-13-да шундай дейди: «Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади» (Матто 6:33). Мана бошқаларни қандай кечириш мумкин. Худо бунинг учун қувват беради ва Ўзининг инояти билан таъминлайди! Сиз ўз юрагингизда нафратга эгамисиз? Кечиримни рад этасизми? Сиз ўзингизни масиҳий дейсиз, аммо Худо фарзандидай яшаяпсизми? Ўзингизни алдаманг. Янги кунга ғазабланган ва кечирмайдиган руҳ билан борманг. Исога кўпроқ ўхшаш учун ибодат қилинг. Кечирим руҳи ҳақида сўранг, тинчлик руҳи ҳақида сўранг, севги руҳи ҳақида сўранг, шодлик руҳи ҳақида сўранг, Масиҳга ўхшаш учун кечириш инояти ҳақида сўранг! Исо: «Сиз аввало Худонинг Шоҳлигини ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади» – деб айтганида, мана шу нарсани назарда тутган. Худо Шоҳлиги Муқаддас Руҳ берган солиҳлик, тинчлик ва шодликдир. Ичингизда шоҳликка етинг ва ўшанда бошқаларни кечириш иноятини оласиз!
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.