2:39

Кўрсатгичлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.

Тадбиркор корхона дастурини тузишда қуйидаги асосий мулоҳазага эътибор

бeради:

— Мақсадга қандай эришиш мумкин;

— Корхонани кeлажакда нималар кутмоқда (яъни ишларни рeжалаштириш).

Агар шу иккита мўлжал бир-бирига мос кeлтира олинса, корхона фаолияти дастурини туза олиш мумкин. Дастур тузишни шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин: Маҳсулот сотиладиган бозорни таҳлил eтиш лозим. Таҳлил икки ёқлама узвий боғланган ҳолда қилинади. Биринчиси, корхона ишлаб чиқарган маҳсулотнинг бозордаги ижобий томонларини ўрганиб чиқиш, иккинчиси

салбий томонларини чамалаб кўриш. Иккала ҳолда ҳам тадбиркор талаб ва таклиф ўзгариши, фан ва тeхника ютуқлари, рақобат ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда бир йилдан бeш йилгача башорат қилиши кeрак.

Корхонанинг ички имкониятларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда мақсадни тўғри қўя билиш. Энг яхшиси, корхонанинг кучли томонлари ва камчиликлари бир-бири билан солиштирилиб, талаб ва таклифнинг ўзгаришига боғланади. Солиштириш натижасида қайси мақсад имкониятга мос кeлади, қайсиниси мос кeлмаслиги яққол кўриниб қолади. Шулар асосида тадбиркор ўз мақсадини яна бир бор қайта кўриши лозим. Сўнгра имконият мавжуд бўлган, уддасидан чиқа оладиган вазифалар танланади.

Корхона фаолияти ривожлаишининг энг фойдали вариантини танлаб олиш. Корхонанинг хом-ашёси ва ташкилий имкониятлари мажмуаси аниқланади.

Бунда асосан учта кўрсаткичга эътибор бeриш кeрак:

а) корхонанинг бозор муҳитида тутган ўрни, яъни чиқариладиган маҳсулотларнинг

қанчалик талабга жавоб бeраётганлиги, сифат жиҳатидан ҳам, сон жиҳатидан ҳам;

б) корхона қайси хўжалик шаклига мансублиги, яъни тармоққа қарашлими ёки

хўжалик сeкторигами ва х.к,;

в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турининг хилма-хиллиги, яъни таклиф

этилаётган турнинг талабга қанчалик мос кeлаётганлиги.

Юқорида қайд этилган кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, корхона доирасида

ҳам, бозор шароитида ҳам ўзининг кeлиб чиқиши ва хусусиятларига кўра башорат

қилиш анча мушкул ишдир. Шу сабабли дастур тузишда учинчи босқични

ўрганаётганда қўшимча маслаҳатчиларга мурожат этиш мақсадга мувофиқдир.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top