3:10

Муқаддас Калом 8 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Гонконгдан Хитойга келувчи бир кекса аёл ўзининг бор бўш вақти давомида уйида ёдлаган Инжил оятларини ёзиб келарди. Унинг Хитойдаги дўстлари унинг ёзганларини жонкуярлик ила йиғар ва хазина каби асрар эди.

Дунёнинг баъзи минтақаларида ёзишни ҳам, ўқишни ҳам билмайдиган имонлилар бор. Лекин, улар ҳам Инжилни ёдда сақлаш дастурида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Саводсиз кишилар битта оятни ёд олиши учун уни бир неча маротаба ўқиши мумкин. Улар, оғзаки анъана минг йиллар давомида маълумотни авлоддан авлодга қандай етказган бўлса, бошқаларга ўшандай етказиши мумкин. Бу маънода аудиокассета Битикни сақлаш ва қўллашнинг муҳим шакли бўлиб қолди.

Забур куйчилари маслаҳатига амал қилиб ва Худо Каломини қалбимизда сақлаб, биз келгуси руҳий жанглар учун энг бой куч манбаини қўлга киритамиз. Жамоатдан қувилган масиҳийлар бу қоидани анча яхши тушунса керак. Кўп йилларни қамоқда ўтказишига тўғри келган имонлилар Инжилдан оятлар ёдлашнинг ҳаддан зиёд муҳимлигини айтишади. Собиқ Совет Иттифоқида чўпон Иван Антонов Хушхабар ёйиш туфайли ҳаммаси бўлиб қамоқда йигирма тўрт йил ўтириб чиқди. У 1998 йил ноябрда озод этилди. Орқага назар ташлаб, у шундай дейди: “Энг асосийси Худо Каломини ўрганиш ва эсда сақлаш. Қамоқ ва лагерларда бўлганимда, менда Инжил йўқ эди, лекин хотирамда сақлаганларимни эслай олардим. Ҳар куни Эски ва Янги Аҳддан икки бобдан такрорлардим.

Бунга мувофиқ, мен истар–истамас Мисрдаги Юсуфни эслардим. Мўлчилик пайтида у омборга буғдойдан мўл ҳосил йиғди. Очарчилик келганда, у буғдойни омбордан тарқата бошлади ва одамлар очлик ўлимидан қутқарилди. “…”

Бу Муқаддас Ёзув юрагим учун озиқ бўлган эди… Худо доимо мени эрта тонгда уйғотарди… Шу тарзда менда ибодат қилишга, осойишталикда ва тинчликда ўй суришга вақт бўлар эди”. Бошқа бир рус биродар, Вениамин Маркевич, лагердан озод этилганидан кейин эслайди: “Қамоқда мен Инжилнинг ёд олинган бобларидан катта тасалли ва далда топдим. Бу оятлар қалбим озиғи бўлди ва менга шайтонга қарши курашишимга кўмак берди… “қарши тура олиш” учун махсус куч керак бўлганда, бу кунлар ўша “ёвуз кунлар” бўлди”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top