2:57

Ибодат кучи 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Вьетнамдаги чўпон Ха (Ha) Жамоати 1970–йиллар охири коммунистик тартиб вақтида бор йўғи бир неча йил ичида йигирма тўққиз одамдан беш минггача ўстирди. Чўпондан бундай камдан–кам учрайдиган ўсиш сирини сўрашганда, у бунга жавобан: “Менинг илоҳиётим жуда оддий. Қачонки сизда муаммо туғилса, ибодат қилинг! Агар муаммо кўпайса, янада кўпроқ ибодат қилинг!”

Ҳар куни бу жамоат ибодат йиғилишига эрта тонг соат олтида тўпланарди. Мана шунинг учун у ўсарди ва ўсиб борарди. Имонлилар доимо босим остида яшаганликларига қарамай, улар ибодатхонаси деворида қатновчилар томонидан уларнинг севимли оятларидан бири осиб қўйилган эди: “Ҳаммасига шукрона қилинг”.

Бир неча йил қамоқда ўтириб чиққандан кейин чўпон Ха шундай деди: “Мен озод бўлганда, деярли бетиним хаёлан ибодат қилиб, ишлардим. Қамоқда мен, ҳамма нарса ибодатга боғлиқлигини тушундим. Ибодатнинг муҳимлиги, самолётни учиб кетишидан аввал ускуналар қисмининг текширилиш аҳамияти билан баробардир. Агар учувчи ускуналарни текширмаса, у кўпчиликнинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Ҳаётимизнинг асосий ускунаси — бу ибодат. Агар биз уни ўтказиб юборсак, барча ишларимиз тўла–тўкис бетартиблик тусини олади”.

Вьетнамлик чўпон Куонг (Cuong) олти йил ортиғи билан қамоқда ўтириб чиқди. У ибодат борасида қуйидагиларни айтади: “Олдин мен иш билан шунчалар банд эдимки, ибодат қилишга вақтим йўқ эди. Лекин мен, Худодан жуда миннатдорман, боиси қамоқда ибодат учун менда кўп вақт бўлди. Ҳар куни деярли олти соатдан ибодат қилардим. Жамоатимнинг ҳар бир аъзосини эслаш ва ибодат қилиш учун менда етарли вақт бор эди. Бунга қадар мен жамоатда ишлар эдим, лекин ўз одамларим учун ибодат қилишга вақтим етмасди. Бироқ у ерда ибодат мулоқотида, мен Худонинг ҳақиқий ҳузурини ҳис қилдим. Сиз тиз чўкиб турганингизда ва Худога бутун юракдан ибодат қилганингизда, дарҳол Унинг жавобини оласиз”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top