2:41

Ибодат кучи 3 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Ибодат қилиш пайтида, шаклга нисбатан, ички хоҳиш ёки юракнинг яширин истаклари муҳимроқ, деб айтган Исо. Сўраяпсизлар–у, аммо олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар (қ. Ёқ. 4:3). Ибодат қилганингизда мажусийларга ўхшаб, одамларга кўриниш учун эмас, балки яширин ибодат қилинг, шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отангиз сизни мукофотлайди (қ. Мф. 6:5–6). Исо Масиҳ шунингдек, Унинг номи учун ибодат қилса бўладиган ажойиб афзаллик берган. Бу ижобий натижалар берадиган “сеҳрли формула” эмас.

Бу — Худонинг ҳузурига киришимиз учун ва Исо қандай қабул қилинган бўлса, шундай қабул қилингувчи афзалликдир!

Исо номи учун ибодат қилиш, иродамиз ва мақсадимиз Унинг иродаси ва мақсадлари билан ҳамоҳанглигини англатади. Айнан шу маънода Исо: “Ҳа, Менинг номим учун нима сўрасангиз, Мен уни келтираман”, — деган (Юҳ. 14:14).

Исо, бизга бир ҳолатни кўрсатиш учун Лазарни тирилтириб, Ўзининг энг ажойиб мўжизаларидан бирини яратди. Юҳанно шундай ҳикоя қилади: “…Исо осмонга кўз тикканча: — Эй Ота! — деди, — мени эшитганинг учун Сенга ташаккур билдираман. Сен мени эшитишингни биламан–у, лекин бу сўзларни шу ерда турган халқ учун, улар Мени Сен юборганингга ишонсин деб айтдим…” (Юҳ. 11:41–42). Худо доимо Исонинг ибодатини эшитишига аҳамият беринг. Исо номидан қилинган ибодатларни ҳам У худди шундай эшитади.

Бизнинг Худоимиз ибодатни Ўз кучини намойиш қилиш воситаси сифатида қўллашга ва Ўз хоҳиш–иродасига кўра, биз билан мулоқотда бўлишга ва биз орқали Ўзини намоён қилишга қарор қилди! Болалар Уни Ота сифатида чақирганларида, Унинг ниятларини амалга оширилшига қарши қаратилган шароит ва ҳодисаларни ўзгартиради. Худо буни абадиятда ҳам шундай қилади!

Хитой масиҳийларининг ажойиб бир шиори бор: “Кўп ибодат — кўп куч, кам ибодат — кам куч!”

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top