2:53

«Бизни васвасага дучор қилмагин…»

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ибодат қандай амалийдир-а! Бизнинг кундаги ҳаётимиз билан у қандай боғланган! Ўз ҳаётимизда, толиққанимизда, Худонинг қувватига қандай муҳтож бўламиз-а! Ибодатда қайта-қайта айтишимиз керак бўлган нарса бу: «Мен ўзим буни қила олмайман! Мен ўзим буни қила олмайман! Мен ёрдамга муҳтожман!»

Биз ўргандикки, Муқаддас Руҳ, яъни Ўша бевосита Ёрдам Кўрсатувчи деб номланган. Агар биз толиқсак, У бизга ёрдам қилиши учун Исога, бизни Муқаддас Руҳ билан чўмдириш имконини беришимиз керак. Бунда ажойиб бир ваъда бор: «Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради» (1-Кор. 10:13).

Эътибор қилинг. Шу жойда «ташқи ёрдам» ҳақида – Муқаддас Руҳнинг ёрдами ҳақида сўз боряпти. Буни ўзингиз қила олмайсиз!

Биз инсоннинг эҳтиёжлари ҳақида гапирган эдик. Биз Худо Шоҳлигини ва Унинг ҳақиқатини излаётганларга ёрдам “қўшимча” қилиб берилиши ҳақида гапирган эдик. Дунёдаги бошқа одамлар билан тотувликда яшаш лаёқати ҳам, худди шу йўл билан берилади. Биз энди имонли ҳаётидаги ички кураш ва Худога маъқул бўлишдаги муқаддас ва солиҳ ҳаёт ҳақида баён этамиз. Муқаддаслик – бу бизда Худо кўришни хоҳлаган ички поклик.

Муқаддаслик ҳақида гапирганимизда нимани назарда тутамиз?

Ҳар ким ўз ҳаётида бу ички курашни синайди. Шундай бўлса ҳам гуноҳкор жавоб топмайди. У эзгулик ва ёвузлик орасидаги фарқни билади, аммо эзгулик қилиш учун қувватга муҳтож. У бир ўзи гуноҳни енгиш учун кучсиз. Имонлилар жавобга эга! Бу ҳақида биз юқорида гапирганмиз. Биз кўп нарсани ўзимиз қила олмаймиз. Биз четдан ёрдамга муҳтожмиз! Мана нима учун васвасалар устидан ғалабага жавоб, «ёрдам» ёки тинчликка эга бўлиш жавобининг худди ўзгинаси бўлади. Унинг Шоҳлиги ва Унинг ҳақиқатини излаганимизда биз гуноҳ устидан ғалаба қозонамиз. Ҳаракатларимиз юқоридаги кучга асосланганида, замин синовларини босиб ўтиш учун Худо бизга куч беради.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top