2:45

Тана, ақл ва Руҳ қонуни

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз аввало Худо Шоҳлигини излаганимизда, руҳий етуклик қўшимча қилиб берилади. Биз Худо Каломи орқали У билан мулоқот қилганимизда, Исога ўхшаб борамиз. Мана, биз нимани руҳий етуклик деб айтамиз.

Худо фарзандларининг ўсиш жараёнида уч босқич мавжуд. Бу ўсиш руҳий чақалоқликдан бошланади, кейин ўспиринлик у руҳий етук бўлмагунича давом этади. Келинг, шу уч босқични Римликларга мактубнинг 7:23да ва Римликларга мактубнинг 8:23-да эслатилган уч қонун билан таққослаймиз. Мана улар:

1. Тана қонуни.

2. Ақл қонуни.

3. Руҳ қонуни.

Руҳий чақалоқ бўлган имонли Тана қонуни билан назорат қилинади. Ушбу қонун шахсият учун эмас, чунки ҳайвон каби инсон у фақат нимани ҳис қилса, шуни қилади. Унинг ҳаёт мақсади: «Агар туйғулар эзгу бўлса, демак ишлар ҳам эзгудир». Аслида у имонсиз каби иш тутади. Ўспирин ёшида бўлган имонли ақл қонуни билан назорат қилинади. У қонунга бўйсунади, аммо ўзининг юраги билан бошқарилмайди.

У тўғри иш тутади, чунки буни қонун, агар бу қонун унинг уйининг, унинг жамоатининг ёки Мусонинг Қонунини бўлса, талаб этади. Руҳ билан назорат этиладиган имонли – руҳий етукдир. У Худо қонунига итоат қилади, чунки Худони севади. У Худо Шоҳлигини ва Унинг ҳақиқатини излайди. У Муқаддас Руҳда солиҳлик, тинчлик ва шодликка эга. Руҳий чақалоқ қандай қилиб руҳий етук инсон бўлиб ўсиши мумкин? Бунинг сири ибодатдадир. Агар у тўғри ибодат қилса, тўғри яшайди! Тўғри ибодат тўғри ҳаётга олиб боради! Тўғри ҳаёт ибодатни узлуксиз қилади! Руҳий чақалоқ ўзининг нафратини ёрдамсиз назорат қила олмайди.

У шунингдек, ўзининг истакларини назорат қила олмайди. Дунё ҳукуматлари инсон хулқини назорат этишади ва уни қонунни бузганлиги учун жазолашади. Қачон жамоат кўп руҳий чақалоқларга эга бўлганида кўпинча, дунёвий йўлдан бориб, қонунбузарларни ушлаб туради. У қонунбузар чақалоқларни назорат қилиб, қоида ва қонунларни ўрнатади.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top